Тадбиркорлар диққатига!
Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар КСЗ ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низоми” талабларидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида жойлаштирилади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Инвестиция буюртманомаси. (Белгиланган шаклда)
Юридик шаҳс мақомига эга тадбиркорлик субъектининг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
Мухрланган конвертга алоҳида солинган, ҳар бир лотга мўжалланган икки нусҳа бизнес-режа.
Танловда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Инвестиция буюртманомаси. (Белгиланган шаклда)
Юридик шаҳс мақомига эга тадбиркорлик субъектининг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
Мухрланган конвертга алоҳида солинган, ҳар бир лотга мўжалланган икки нусҳа бизнес-режа.
Бизнес режа параметрларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Ишлаб чиқаришга режалаштирилаётган маҳсулотнинг тури, нархи, ракобатбардошлиги, шунингдек экспортга йўналтириш ҳажмлари;
Маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган ички ва ташқи бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги;
Яратиладиган ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати (натурада ва сўмда);
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган ҳом-ашё ресурсларинининг ва бутловчи қисмлар манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган электр энергияси, газ, сув ва бошқа турдаги коммунал хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж;
Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш биноларини ва бўш ер майдонларини (кв.метрда) асослаб бериш мақсадида, ишлаб чиқариш ускуналари жойлашиши, инфратузилма объектлари ва маъмурий бинолар жойлашиши кўрсатилган корхона бош плани;
Янгидан яратиладиган иш ўринларининг сони, штат бирлиги ва уларнинг жалб этиш манбалари (бунда корхонанинг сменалик иш режими ҳисобга олинади);
Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватларига чиқиш графиги;
Лойиҳани амалга оширишда ташаббускор тажрибага эгалиги, ёки технологик шерик билан имзоланган келишув мавжудлиги;
Ташаббускорни молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат (1-2 йиллик солиқ идораларига топширилган баланс);
Лойиҳани тўлиқ қиймати;
Лойиҳани амалга ошириш учун зарур инвестициялар (ўз маблаги, кредит, чет эл инвестициялари) миқдорида ва манбалари;
Инвестиция киритиш, лойиҳани амалга ошириш, корхонани ишга тушириш графиги (ойма ой) .
Танлов савдосида қатнашиш ҳуқуқини олиш учун, ҳар бир лот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (245 000 сўм) миқдорида тўлов квитанцияси (“Хоразм” кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси давлат муассасаси ҳисоб рақами: 20210000700867270001; СТИР: 305382749; МФО-00547 ТИФ Миллий банк Урганч филиали) Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.
Танлов таклифларини қабул қилиш жойи: “Хоразм” кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси давлат муассасаси
(Манзил: Урганч шаҳар Ал Хоразмий кўчаси 23-уй, 118; 120-хоналар).
Қизиқтирган саволлар юзасидан Хоразм вилояти “Хоразм” кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси Тел: ️+998622232800; +998999600456 мурожаат қилишингиз мумкин.
Бош саҳифага қайтиш