ЭНЕРГО ТЕЖАМКОР УСКУНАЛАР ИҚТИСОДИЙ ФАРОВОНЛИК ГАРОВИ
Иқтисодиёт барқарор ўсишини таъминлаш, аҳолининг фаровонлик даражасини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёжни узлуксиз қаноатлантириш муҳим масала ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 22 августда эълон қилинган “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сонли қарори ҳамда 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон қарори талаблари, шунингдек “Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссия мажлиси”нинг 2020 йил 9 ноябрдаги
59-сон баёни ижросини комплекс равишда таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
“Ҳудудгаз Хоразм” ГТФ томонидан мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида энергия самарадорлигини ошириш, маъмурий биноларда, аҳоли пунктларида ва ишлаб чиқариш муассасаларида энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг январ ойи давомида тегишли тартибда жами 21 минг 877 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб 14минг 905 та ностандарт газ жиҳозлари аниқланиб, шундан 2 минг 527 таси ўрнига замонавий, тежамкор газ-горелкали қурилмалар ўрнатилиб, натижада 235 минг метр куб табиий газ сарфининг иқтисод қилинишига эришилди.
Шу давр мобайнида 29 та улгуржи истеъмолчи ҳам тежамкор қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.
Бугунги кунда филиалнинг масъул ходимлари томонидан иш суръатини ошириш ва тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш, мурожаат ва буюртмаларни белгиланган муддатларда бажариш йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, “Урганчшаҳаргаз” таъминоти бўлими қошида энерготежамкор газ жиҳозлари сотиладиган дўкон ташкил этилиб, маҳсулотлар истеъмолчиларга тегишли тартибда етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Унутмайлик, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш тежамкор ва хавфсиз бўлиб, бу нафақат ўзимиз, балки юртимиз иқтисоди учун ҳам фойдалидир.
Бош саҳифага қайтиш