Ташқи рекламаларимизга эътибор-ўзлигимизга эътибордир!
Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Б. Олимов ҳамда давлат тили масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси С. Самандарова ҳамроҳлигида Урганч шаҳридаги ташқи реклама баннерларининг ҳолатини ўрганиш бўйича рейд ўтказилди. Эскирган, яроқсиз ҳолатдаги баннерлар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб ташланди, баъзилари эса янгиланди.
Юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган азиз тадбиркорлар! Сизнинг меҳнатингизни жуда қадрлаймиз. Фаолиятингизнинг муҳим воситаси бўлган ташқи реклама борасида эътиборли бўлишимиз - барчамизнинг бурчимиздир.
Зеро, ташқи ёзувларда бизнинг ўзлигимиз ҳам намоён бўлади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бош саҳифага қайтиш