Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олинг
Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари. Барчамиз кузатмоқдамиз, ҳудудимизга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Айниқса, бугун 23 февраль куни кучли шамол эсиши кузатилмоқда. Ушбуларни инобатга олган ҳолда, қуйидагиларга қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз:
- Автомобилингизни дов-дарахтлар, енгил конструкциялардан бўлган бино ва иншоотлар тагида ёки ёнида қолдирмасликни;
- Фуқароларимиздан иложи борича бундай шароитда зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни;
- Носоз, қўлбола газ ва электр мосламаларидан фойдаланмасликни;
- Мўриконларни яна бир бор кўрикдан ўтказишни.
Ушбу қоидаларга амал қилиш орқали Сиз, автомобилингизни турли талофатлардан асрайсиз. Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият, ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва чақнаш каби ҳодисаларни олдини олишда бизларга яқин кўмакчи бўласиз, азиз ватандошлар!
ХОРАЗМ ФВБ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бош саҳифага қайтиш