ҲАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Ф.Бабаев Гурлан тумани ҳокимлик биносида ташувчилар билан сайёр қабулини ўтказди. Қабулда Гурлан туманида транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада аҳолига кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида, Гурлан тумани тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари, транспорт корхоналарнинг муаммоларини ҳамда соҳадаги тадбиркорлик субъектларига халақит бераётган омилларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар томонидан йўлланилган муаммоли мурожаатлар ҳамда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳал қилиш чоралари кўрилди. Сайёр қабулда вилоят ЙХҲБ ва ДСБ маъсул ходимлари хам иштирок этдилар. Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш