ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” мавзусида учрашув ўтказилди. Унда Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспекторлари У. Каримқулиев ҳамда С. Қаландаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Артиқов, туман прокурори ва ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш. Ҳасанов, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этдилар. Йиғилиш давомида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, фойда солиғи, акциз солиғи каби кўплаб солиқ турларининг аҳамияти кенг тарзда тушунтириб берилди. Шу билан бирга тадбиркорларнинг муаммолари ҳам ўрганилди.
Йиғилиш сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Йиғилиш сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бош саҳифага қайтиш