Расмий муносабат
Урганч шахри Ничипуренко кўчаси 75-уйда "Марифатчи" махалласида яшовчи 85 яшар Азуллина Анфизанинг уйидаги иситиш системасини ўғли Руслан Бабажонов томонидан ўзбошимчаларча кесиб ташлангани ва 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида онахон иситиш тизимисиз совуқ уйда, шароитларсиз яъни ювиниш хонасиз, ҳожатхонасиз яшашга маҳкум қилинган. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида судма суд овора бўлмоқда, ўзининг турмуш ўртоғи Бабажонов Маркс билан биргаликда қурган уйига эгалик қила олмаяпти мазмунида ижтимоий тармоқларда котент пайдо бўлди. Аслида ҳолат қандай? Урганч шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан мурожаатни амалий ечими учун хонадонга бордик.
Бу хабарни тарқатган шахс масалани бир томонлама ўрганиб аҳоли орасида ваҳима уйғотишга сабаб бўлган. Ҳолат ўрганилганда Азуллина Анфизага маҳалла томонидан доимий ёрдам кўрсатилгани, оилавий келишмовчиликлар сабаб қўшнилари хам безовта бўлаётгани маълум бўлди. Келини уйни номига ўзлаштириш мақсадида адвокат ва блогерларни жалб қилади. Аммо уй Азуллина Анфизанинг эри Маркс Бобожонов номидалиги, у эса оламдан ўтгани маълум бўлди. Уйнинг эгалик ҳуқуқини олишда ёрдам бераман деб адвокат ва блогерлар Азуллина Анфизадан 10 млн. сўмдан ортиқ пул олишган. Ҳолат бўйича мутасаддилар жалб қилинадиган бўлди.
Урганч шаҳар мутасаддилари аёлнинг уйига бўлган эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжатларини Россия давлатида ишлаётган яна 4 нафар фарзанди келганидан сўнг қонун доирасида ҳал қилиб беришини билдиришди.Азиз фуқаролар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, виждон ва сўз эркинлиги таъминлаш каби ниқоб остида давлат ишларигача аралашиб, жамиятни доимо безовта қилиб туриш орқали бошқарувда асабий вазиятни вужудга келтириш, ўзларини гўё халқнинг ҳимоясига отлангандек қилиб кўрсатиб, халқнинг дардини айтиб уларни давлатга қарши гиж-гижлаш билан халқ ва давлат орасига ўзаро ишончсизлик рухини сингдираётган бу блогерларга ишонмасдан давлат органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Бош саҳифага қайтиш