Раҳматжон Қурбонов ёрқин хотираси хоразмликлар қалбида абадий яшайди
Ўзбек мумтоз қўшиқчилиги ёрқин юлдузи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов 62 ёшида вафот этди.
Раҳматжон Қурбонов 1959 йил 20 сентябрда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган. 1984 йил Тошкент давлат консерваториясини битиргач, меҳнат фаолиятини шу йил Тошкент давлат консерваторияси ўқитувчиси лавозимидан бошлади. 1987 йил Тошкент давлат консерваторияси Шарқ мусиқаси кафедраси ўқитувчиси. 1987-1988 йиллар Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли директори. 1988-1997 йиллар Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли хонандаси. 1997-2004 йиллар Ўзбекрақс миллий рақс бирлашмаси олий даражали хонандаси. 2004-2008 йиллар Эркин ижодкор хонанда. 2008-2013 йиллар А.Навоий номли давлат академик катта театри миллий чолғу ансамбли яккахон хонандаси. 2013-2015 йиллар Эркин ижодкор хонанда. 2013-2015 йиллар Хоразм вилояти халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази маданий-маърифий ишлар бўлими илмий ходими. 2015-2017 йиллар Хоразм вилояти Маданият бошқармаси етакчи мутахассиси. 2017-2019 йиллар Урганч шахар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимида фаолият юритган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилоят бўлинмаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Р.Қурбонов санъат соҳасидаги кўп йиллик серқирра ижодий фаолияти билан эл-юрт назарига тушган, республикамизда таниқли, халқимиз суйган санъаткор эди.
У санъат йўлида таниқли, забардаст устозлар изидан борди. Ўзбек қўшиқчилик санъатини, қадимий куй ва ашулаларимизни мукаммал ўрганиб уни авлоддан – авлодга етказишда ва кенг тарғиб қилишда, миллий санъатимиз намуналарини ўзига хос услубда ва талқинда ижро қилишда самарали меҳнат қилиб, ўз навбатида, ўзбек қўшиқчилик санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшган сермаҳсул ижод соҳиби эди.
Р.Қурбонов халқимизнинг асл санъат дурдоналарини, кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни ўзгача мехр ва ихлос, юксак маҳорат билан меъёрига етказиб юқори савияда ижро қилган. Р.Қурбонов томонидан куйланган, унинг ижодига мансуб мустақил юртимизни тараннум қилувчи ватанпарварлик руҳи сингдирилган қўшиқлар, ялла, лирик ва бошқа жанрлардаги сермазмун ашулалар эл орасида машҳур бўлди ва унинг маънавий мулкига айланди. Санъаткор ижросидаги мумтоз, халқ оғзаки ижоди ва замонавий йўналишлардаги қўшиқларини халқимиз ҳар доим илиқ кутиб олди. Хонанда ижодий фаолияти давомида қардош қорақалпоқ, озарбайжон, туркман, турк, тожик ҳалқ қўшиқларини ҳам зўр иштиёқ билан куйлади ва кўпчиликнинг меҳрини қозонди. Бу эса ўз навбатида халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга улкан замин яратди.
У устоз санъаткор К.Отаниёзовнинг 100 йиллигига бағишлаб “Устоз йўлидан” номли китобни ёзди.
Р.Қурбонов ижодий фаолияти давомида нафақат республикамизда, балки Япония, Хитой, Германия, Франция, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия каби ўнлаб хорижий давлатларда ижодий гастрол сафарларида бўлиб ўзбек халқи санъати, миллий қадриятларини жаҳонга тарғиб қилишга муваффақ бўлган санъаткор эди.
Эл-юрт олдидаги кўп йиллик фидойи меҳнатлари юксак қадрланиб 1993 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2002 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2018 йил “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан муносиб тақдирланган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бутун Хоразм эли номидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” Раҳматжон Қурбоновнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Ф.Эрманов, К.Игамбергенов, С.Салаев, Т.Давлетов

Бош саҳифага қайтиш