Хоразм вилояти ҳокими Гурлан тумани «Чинобод» маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди
Унда туман ҳокими, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби кўплаб соҳаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этди. Мурожаатлар уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, буюк инсонлар номини абадийлаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижросини ҳоким шахсан ўз назоратига олди.
Бош саҳифага қайтиш