Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрмоновнинг вилоят аҳолисига мурожаати
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
Мана, 2021 йилнинг кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.
Бутун дунёни ларзага солган, инсониятни синовлар гирдобига ташлаган 2020 йил ҳам охирлаб бормоқда. Коронавиурс пандемияси ҳар бир давлат, ҳар бир халқ, ҳар бир оила, ҳар бир инсонни синовдан ўтказди, - десак адашмаган бўламиз.
Давлатимиз раҳбари, Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда. Давлатимиз иқтисодиёти бошқа мамлакатларга нисбатан кам талофат кўрди. Касалланиш кўрсаткичлари ҳам анча паст бўлди.
Тан олиш керак, жуда катта куч сарфлаб, кўп саъйи-ҳаракатлар, халқимизнинг кўмаги ва чуқур тушуниши, сабр-тоқати билан Ўзбекистонда бу офат жиловлаб турилибди. Тиббиёт ходимларининг туну кун бетиним меҳнатлари эвазига хасталикка чалинганларнинг аксарияти тез ва асоратсиз шифо топмоқда. Лекин барибир жуда ҳам зийраклик ва эҳтиёткорлик билан, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишимиз шарт. Бу хавф бутун дунёда бутунлай бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳаққимиз йўқ.
Жаҳонда, айниқса, биз яқин ҳамкорлик қиладиган давлатларда пандемия тобора кучайиб бораётгани, бу ҳолат бизга ҳам катта хавф солиши мумкинлигини асло унутмаслигимиз керак. Шу сабабли барчамиздан ҳушёрликни янада ошириш талаб этилади.
Қадрли юртдошлар!
Шу кунларда барчамиз Янги йилни муносиб нишонлашга қизғин тайёргарлик кўряпмиз.
Албатта, биз ҳар доим Янги йилни янги умидлар, орзулар, ниятлар билан қаршилаймиз. Уни тўкин дастурхон атрофида, дўстларимиз, яқинларимиз билан нишонлашни яхши кўрамиз. Бир-биримизни қутлаб, совға-саломлар берамиз.
Бироқ, тақдир тақозосига кўра, Янги йилни ҳар доимгидек катта байрам қилишнинг имкони йўқ.
Хабарингиз бор, давлат раҳбарининг топшириғига асосан, мактаб, боғча, олий таълим муассасаларида байрам тадбирлари, ходимлар иштирокидаги оммавий тадбирлар, турли ўтиришлар, корпоратив базмлар ўтказиш ман этилган. Буни ҳар бир юртдошимиз тўғри тушунишини истаймиз. Халқимизда бир нақл бор: “Саломатлик – туман бойлик”. Биз ана шу бойликни асраш учун бир тану бир жон бўлиб, ҳаракат қилишимиз шарт. Бу чекловлар сиз билан бизнинг, барчамизнинг манфаатимизни кўзлаб қабул қилинаётганини унутмайлик. Янги йилни дўстлар билан нишонлайман деб, ўзимизнинг, оиламизнинг соғлиғини хавф остига қўймайлик.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳаво ҳароратининг пасайиши коронавирус умрининг узайишига, ҳавода узоқ муддат сақланиб қолишига сабаб бўлиш, натижада қиш кунларида коронавирусга чалиниш эҳтимоли ошиши мумкин.
Шундай экан, бизнинг бепарволигимиз туфайли не-не саъйи –ҳаракатлар билан жиловланган пандемия қайта авж олишига йўл қўймаслигимиз лозим. Икки-уч соатлик ҳузурни кўзлаб, бутун халқимизнинг халоватини хавф остида қўймайлик.
Аслида Янги йил оилавий байрам. Ушбу байрамни хонадонимизда нишонласак, яқинларимизга ўз эзгу тилакларимизни телефон орқали йўлласак, айни муддао бўлади.
Шунингдек, ёшларимиздан Янги йил баҳона кўча-кўйда тўпланиб юрмасликлари, Арча атрофида тўпланмасликларини сўраймиз. Ҳар биримиз карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзимиз, яқинларимиз ва халқимизнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур. Кўчага чиққанда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлашни ёддан чиқармайлик. Айниқса, ёши катталар, бобою момоларимиз ҳаётини асрайлик. Шундагина Янги йил биз орзу қилганимиздек, пандемиядан ҳоли кечади, ўз режаларимизни амалга ошириш имконига эга бўламиз.
Азиз элдошлар!
Барчангизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам ирода, соғлик-саломатлик тилаган ҳолда, Янги йил хайрли ва баракали келишини сўрайман.
Карантин қоидаларига риоя қилиб, байрамни оиламизда нишонлайлик! Олдинда бизни кўплаб яхши кунлар, тантаналар, байрамлар кутмоқда.

Бош саҳифага қайтиш