Ф.Эрманов «маҳалла раиси - ислоҳотчи» тамойилини жорий этишда маҳалла раисларига янги тизимни тушунтирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашувда ҳудудни маҳаллабай асосда ривожлантириш вазифасини белгилаб бердилар.
Муҳтарам Президентимиз ислоҳотларни энг қуйи бўғинга етказишда маҳалла раисларининг вазифаларига алоҳида тўхталиб: “...давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлигини одамларнинг розилигидан келиб чиқиб, белгиланадиган тизим қиламиз. Солиқ, молия, бандлик, инвестиция, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга масъул раҳбарлар маҳаллаларда ишлайди. Маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммолар бўйича уларга талаб қўяди. Ислоҳотларни энг қуйи тизимда бажаришнинг асоси шу” деб таъкидлаб ўтдилар. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари дунёқараши, мотивациясини кучайтириш уларни амалий кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан вилоятдаги жами 519 нафар маҳалла раислари учун 3 кунлик семинар-тренинг ўтказилади. Cеминар тренингнинг мақсади «маҳалла раиси - ислоҳотчи» тамойилини жорий этишда маҳалла раисларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, маҳалла раисларини янги тизимга мослаштиришга кўмаклашишдан иборат.
Бугун ўз ишини бошлаган семинарда вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашиб маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига маҳалладаги муаммоларга ечим топиш, фуқаролар йиғини фаолияти самарадорлигини ошириш, айниқса, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий-иқтисодий камчиликлар, мавжуд муаммоларни ҳал этишни муҳим мисоллар билан тушунтириб берди. Маҳалла раисларининг мулоқот самарадорлигини ривожлантириш, маҳаллалардаги низоларни самарали ҳал этиш, янги тизимда маҳалла раисларида юз берадиган руҳий толиқишларнинг олдини олиш усуллари борасида амалий кўникмалар ҳосил қилиниши таъминланади.

Бош саҳифага қайтиш