Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Заводни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди

  • Qog'ozga chop etish

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги “UzXCMG” қўшма корхонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Маълумки, ушбу корхона 2014 йилда фаолият бошлаган. Эндиликда уни 3 босқичда ривожлантириш режалаштирилган. Дастлаб қишлоқ хўжалиги техникаларини йирик бўғинли йиғиш, иккинчи паллада саноат усулида йиғиш, учинчисида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Шу мақсадда жорий йилда Хитойнинг XCMG корпорациясидан 4,3 миллион долларлик технологик йиғув линияси ва ускуналар олиб келинган. Мазкур энергия тежамкор технология маҳсулот таннархи пасайиб, рақобатбардошлиги ошишига хизмат қилади. Импорт деталлар ўрни тўлдирилиб, маҳаллийлаштириш даражаси 2021 йилда 51 фоизга етказилади. Шунингдек, ҳозир бу ерда 30 киши меҳнат қилаётган бўлса, келгусида яна 60 та иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги машиналари йиғув-пайвандлаш ускуналарини, маҳаллийлаштирилган техника ва эҳтиёт қисмларни кўздан кечирди.
- Бу заводнинг имкониятлари жуда катта, - деди Шавкат Мирзиёев. - Лекин уларни ишлатолмаяпмиз. Шунинг учун бу ерда яна нималар чиқариш мумкинлигини ва келгуси йилларда чет элдан қандай техникалар сотиб олишга эҳтиёж борлигини чуқур таҳлил қилиб, уларни шу ерга буюртма бериш, имконсизларини кооперация асосида тайёрлаш зарур. Бу завод ривожланиб, Хоразм индустриясига асос бўлиши керак.

Шу ерда Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳам кўздан кечирилди.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya