Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев йил якунлари бўйича ҳисобот берди ва аҳолига мурожаат қилди
Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев 2020 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида халқ депутатлари, маҳалла раислари ва ОАВ ходимларига ҳисобот берди. Шунингдек, шаҳар аҳлига мурожаат қилди.
Шаҳар раҳбари берган маълумотга кўра, 2020 йил учун бюджет даромадларига 377,3 млрд сўм йиллик режа белгиланиб, 1 декабрь ҳолатига белгиланган йиллик режа 97,0 фоизни (тушум 365,7 млрд сўм) ташкил қилмоқда. 11 ойлик бюджетга 345,7 млрд сўм тушумлар режаси белгиланган бўлиб, 365,7 млрд сўмга ёки 106,0 фоизга бажарилди. 11 ойлик ортиқча таъминлаган сумма 19,9 млрд сўмни ташкил қилди.
2020-2022 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 22,8 трлн сўм бўлган 4322 та истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакиллантирилган. Рўйхатга асосан Урганч шаҳридан умумий қиймати 1,7 трлн сўм бўлган 215 та лойиҳалар киритилди ва 4665 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди. Амалда 2020 йил январь-ноябрь ойларида худудда 11 та лойиҳада 8,5 млн доллар миқдорида хорижий инвестиция ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди.
Шаҳарда 1 ноябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 4523 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари 3977 тани ташкил қилади. Уларнинг жами рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 87,9 фоизни ташкил этмоқда. 3977 та кичик бизнес субъектларининг 701 таси саноат соҳасида, 454 таси қурилиш соҳасида, 1437 таси хизмат кўрсатиш соҳасида, 1317 таси савдо соҳасида, 68 таси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритади.2020 йил январь-октябрь ойлари давомида янгидан 649 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Уларнинг 142 таси саноат соҳасида, 49 таси қурилиш соҳасида, 192 таси хизмат кўрсатиш соҳасида, 245 таси савдо соҳасида, 21 таси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида ташкил қилинди.
«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида 656 та субъектга 20,5 млрд сўм (742 та иш ўрни), «Ҳунармандликни ривожлантириш» дастури доирасида 70 та субъектга 2,3 млрд сўм (133 та иш ўрни), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамғарма хисобидан 11 та субъектга 0,3 млрд сўм (11 та иш ўрни), Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1 та субъектга 0,02 млрд сўм (1 та иш ўрни), Хотин-қизларни ва оилани қўллаб қувватлаш дастури доирасида 6 та субъектга 0,2 млрд сўм (6 та иш ўрни) ва «Ёшлар келажагимиз» дастури доирасида 16 та субъектга 4,0 млрд сўм (66 та иш ўрни) имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Урганч шаҳрида 1715 нафар фуқарони ўзини-ўзи банд қилиш режалаштирилган бўлиб, 23 ноябрь ҳолатига яшаш манзили бўйича 2086 нафар фуқаролар (121,6 фоиз) ва фаолият манзили бўйича 2236 нафар (130,4 фоиз) фуқаролар ҳисобга олиниб, ўзини-ўзи банд қилди. Уларнинг 455 нафари ижтимоий йўналишларда, 274 нафари саноатда, 103 нафари қишлоқ хўжалигида, 65 нафари ахборот коммуникация, 899 нафари маиший хизматлар, 440 нафари халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш йўналиши бўйича фаолиятини расмийлаштирди.
2020 йил 1 декабрь ҳолатига Урганч шаҳрида 18,78 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган бўлиб, бу 2019 йилга нисбатан 204 фоизни ташкил қилади. Маҳсулотлар асосан Россия, Туркия, Украина, Хитой, Афғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь, Туркманистон ва Кирғизистонга экспорт қилинди.
Якунига етаётган йилда «Обод маҳалла» дастурига мувофиқ, ободонлаштириш ишлари доирасида 148 дона ёритиш жиҳозлари ўрнатилди, 23,0 км ички автомобиль йўллари таъмирланди.
1 ноябрь ҳолатига 1531 та камбағал оилада 6454 нафар киши яшамоқда. Уларнинг 344 нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлар ҳисобланади. Камбағал оилалардаги ишсизлардан 1001 нафарининг бандлиги таъминланди. Натижада, 371 та оиланинг (аъзолари сони 1917 нафар, бандлиги таъминланганлари 240 нафар) доимий даромад манбаи шаклланиб, ўз аризаларига кўра Халқ депутатлари кенгаши қарори билан «Темир дафтар»дан чиқарилди.
Шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати натижасида 5,1 млрд сўмлик озиқ-овқат (16 хил турдаги), пул маблағлари ва бошқа зарур маҳсулотлар тарқатилиши таъминланди.
Шуҳрат Абдуллаев мурожаатини «Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кексаю ёш барча ватандошларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар, янги Ўзбекистон бунёдкори бўлиб майдонга чиқишларига ишонаман», деган сўзлари ҳар биримизнинг фаолиятимизда бош мезон бўлиб хизмат қилади», деб якунлади.
Нурмуҳаммад Саид (Kun.uz мухбири)

Бош саҳифага қайтиш