Мурожаат тезда ўз ечимини топди
Шовот тумани "Ижтимоият" қишлоғи "Ижтимоият" махалласи Фаровон кўчаси фуқаролари ёғингарчиликлардан кейин ушбу йўлларда юриб бўлмаслиги ва айниқса болалар мактабга боришида қийналаётганилиги юзасидан ижтимоий тармоқларга чиққан мурожаат юзасидан бугун вилоят ҳокими матбуот котиби Ш.Қарриев, туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари, қурилиш ишлари бўйича мутахасислар билан биргаликда ушбу махаллага борилди. Мурожаат тезда ўз ечимини топиб, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси ходимлари томонидан ишлар бошлаб юборилди. Мана хозир кеч тушишига қарамасдан ишлар қизғин давом этмоқда.
Бош саҳифага қайтиш