Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Турар жойга эга бўлдим!

  • Qog'ozga chop etish

Юртимизнинг барча ҳудудларида қурилиш, ободончилик ишлари давом этмоқда.  Янгидан турар жойлар,  кўплаб объектлар қурилаяпти.  Буни Урганч шаҳри мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.  Бундан жуда ҳурсандмиз.  “Хоразм ҳақиқати” газетаси таҳририятига йўллаган ушбу мактубимда турар жой сабабли 17 йилдан буён қийналиб келганлигим ва яхши инсонлар эътибори туфайли муаммо эчилганлиги ҳақида фикр юритмоқчиман. 

2001 йилда шаҳримиздаги "Хлопзавод" кўчасида яшаб турган уйимиз бузилди.  Ўша пайтда кўпчилик оилаларга уй қуриш учун йер участкалари ҳамда кўп қаватли уйлардан жой берилди.  Аммо ушбу кўчадаги маҳалладошларимиздан этти оилага шаҳардаги 16-сон ётоқхонада яшаш учун жой ажратилди.  Шу жумладан,  биз ҳам ушбу ётоқхонада истиқомат қила бошладик.  17 йил ушбу ётоқхонада яшаган пайтимизда тегишли ташкилотларга турар жой ажратилишини сўраб,  кўплаб мурожаатлар қилдик.  Ўша пайтда "Уй билан тез кунда таъминланасиз" деб жавоб берилиб,  аслида қоғозда бор,  амалда йўқ эди,  холос.  Ниҳоят 2017 йил апрел ойида 7 та оилага ҳар биримизга турар жой қуриш учун эр майдони ажратилди.  Аммо,  бунга оиламизнинг моддий жиҳатдан қурби этмаслиги туфайли кўп қаватли уйдан хонадон ажратишни сўраб,  илтимос қилдим.  Илтимосим тезда бажарилиб,  Урганч шаҳридан жой берилди.  Бугунги кунда Гурлан кўчаси 2-уй,  38-хонадонда барча қулайликларга эга бўлган уйда истиқомат қилмоқдаман.  Йошим 60 да.  Меҳнат фахрийсиман.  Ушбу уйда яхши яшаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.  Бу эзгу ишларни бажаришда,  менга яқиндан ёрдам берган вилоят,  шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига,  раҳбарларига чуқур миннатдорчилигимни билдираман.  Қўшниларим Санобар,  Муҳаббат,  шунингдек,  37-маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хабибулла Сетметов,  мутахассис Мақсуда Полвонова ва бошқалар ҳар куни келиб,  хабар олишади.  Биз оналар қўлларимизни дуога очиб,  одамларнинг яхши яшаши учун шароит яратиб бераётган Муҳтарам Президентимизга чексиз ташаккуримизни изҳор этамиз.  Юртимиз янада обод,  кўркам бўлиб,  гуллаб-яшнайверсин. 
Мавлуда РАҲМАТОВА,  Урганч шаҳри Гурлан кўчаси 25-уй, 38-хонадон. 




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya