Аҳоли учун мўлжалланган кўмирни сотиб юборган мансабдорлар аниқланди
Янгиариқ туманида 38,9 тонна кўмир 13,6 млн сўмга сотилган.
Хоразм вилоятида кўмир маҳсулотлари талон-торож қилинишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси матбуот хизмати.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Кўмир таъминот» МЧЖ Хоразм вилояти филиалига қарашли Янгиариқ туман кўмир омбори мудири Р.А. ва оператори Д.Ж.лар аҳолига етказилиши лозим бўлган арзонлаштирилган 38,9 тонна кўмирни 13,6 млн сўмга «Р.» МЧЖга қарашли пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхонага сотган вақтларида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош саҳифага қайтиш