Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг XVII сессиясида бўлиб ўтди

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг XVII сессиясида Президентимизнинг “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳасига таклифлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, ҳуқуқ тартибот идоралари, тегишли корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан вилоят ҳокими Фарход Эрманов ахборот берди. 

Таъкидланганидек, Бугунги кунда даврнинг шиддат билан тобора ривожланиб, ўзгариб бораётганлигини дунё миқёсида кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ишлаб чиқилаётган янги Фармон таълим ва тарбия тизимида янги даврни бошлаб бериши шак-шубҳасиздир. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров фармон лойиҳаси юзасидан педагоглар, соҳа мутахассислари, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган таклифлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот беришди.

Масъуллар томонидан ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари билан фармон лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, фармон лойиҳаси тарғиботини ташкил этиш ва ташкилий масалалар бўйича тузилган вилоят штаби томонидан ҳудудларга бириктирилган масъулларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилиб, олиб борилаётган ишлар кунлик мониторинг қилиб борилмоқда.

Фармон лойиҳаси маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya