Вилоятимизда Ўзбек тили байрами кенг нишонланди
Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.1989 йил 21 октябрь. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Урганч шаҳридаги Огаҳий номидаги мусиқа ва драма театри биносида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ва ўринбосарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос ва тилшунос олимлар, санъаткорлар, журналистлар, ёшлар, педагог ходимлар, олий таълим муассасаси профессор- ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ўзбек тили байрами билан барчани муборакбод этиб, тилимизнинг бугунги кундаги нуфузи ва мавқейи ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Тадбирда таниқли ҳофизлар, миллий ва эстрада санъати хонандалари томонидан куй қўшиқлар ижро қилинди.

Бош саҳифага қайтиш