Экспорт ва импортда транспортнинг ўрни беқиёс
Маълумки, мамлакатимиздаги мавжуд табий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан соҳани бозор муносабатларига ўтиш жараёнида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга устувор йўналишлар сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш ҳисобига мамлакат валюта тушумининг сезиларли қисми шаклланаётганлиги ҳам соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг устуворлигидан далолат беради. Лекин, транспорт қатновларисиз экспортни амалга ошириб бўлмайди. Хусусан, экспорт ва халқаро юк ташиш салохиятини янада яхшилаш бўйича сўнгги йилларда бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниши шу сохадаги тадбиркорлар фаолиятини яхшилаш ва кенгайтириш бўйича катта имкониятлар яратди.
Хоразм вилоятида халкаро ташувларга бўлган имкониятларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг бошқарма бошлиғи А.Турсунов ва Хоразм вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев “Sattor Sanjar trans” масъулияти чекланган жамиятида олиб борилаётган ишлар билан танишиб тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари тўғрисида сухбатлашилди. Давлатмиз томонидан яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзининг автотранспорт воситалари орқали арзон, тез ва сифатли халқаро юк ташуви хизматларини кўрсатаётган корхоналардани бири сифатида Урганч туманида жойлашган “Sattor Sanjar trans” масъулияти чекланган жамиятини мисол қилишимиз мумкин.
“Sattor Sanjar trans” МЧЖ 2016 йилда иккита “DAF” ва битта “Volva” русумли юк ташувчи автотранспорт воситалари ва 6 та ишчи ходимлар билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунда жамиятда 50 та автотранспорт воситалари (шу жумладан тиркамалар) сотиб олинган ва 56 та доимий иш ўринлари яратилган.
2020 йил давомида яна Самарқанд вилоятида ишлаб чиқарилаётган МАН русумли халкаро ташувларга мўлжалланган 2 та юк автомобилини сотиб олиб, автосаройни доимий янгилаб бормоқда.
Бундан ташқари, “Sattor Sanjar trans” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун автотранспорт воситаларга техник хизмат кўрсатиш, сақлаш, экспорт бўйича буюртмаларни қабул қилиш ишларини ўзида ташкил қилиш мақсадида ва ходимларга қулайликлар яратиш мақсадида давлатимиз томонидан ажратилган умумий ер майдони 0,4 га бўлган умумий қиймати 2,2 млд сўмга лойихалаштирилган автосарой қуриш ишлари олиб борилмоқда. Хозирги кунда қурилиш ишларининг 80% га бажарилган бўлиб, жорий йилнинг 1 декбаргача тўлиқ ишга тушуриш режалаштирилган.

Бош саҳифага қайтиш