Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари байрамни янги уйларида нишонлайди
Кейинги йилларда ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар янада чуқурлашиб, Қуролли кучларимизнинг жанговар шайлиги, ҳозиржавоблиги, салоҳияти, тезкорлиги янада ошди.
Мамлакатимизда Миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Хоразм вилоятида миллат манфаатлари йўлида астойдил жон куйдираётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун 30 та хонадон топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими – ҳарбий маъмурий сектор раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Фарход Эрманов, Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бош саҳифага қайтиш