ЧОРВАЧИЛИК — ФАРОВОНЛИК МАНБАИ
Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари бош сонини кўпайтириш, чорва моллари наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш, халқимиз дастурхонига маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотларини узлуксиз етказиш каби муҳим вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу боис туманимизда қуёнчиликка, қўйчиликка, қорамол боқишга қизиқаётган ёшлар сафи ҳам кенгаймоқда.
20 йилдан буён чорвачилик билан шуғулланиб келаётган “Бобо Хасан” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари Отахон Саъдуллаев бу борада шундай дейди: Бугунги кунда чорвачиликка қизиқувчан ёшлар кўп. Мен ҳам кўпгина шогирдларни етиштирганман. Улар ҳам айни кунларда ўз чорвачилик ишларини бошлаб юборган.
Айниқса пандемия даврида кўплаб ёшларнинг бандлигини таъминлаб, уларда ҳам бу соҳага қизиқишини уйғотдик. Чунки, мен ҳам ёшлигимдан чорвачиликка меҳр қўйганман. Ҳозирда ҳеч кимдан кам эмасман. Украинадан келтирилган 140 та қорамолни парваришлаб келмоқдаман. 10 йилдан буён наслли қорамолларни кўпайтирамиз. 30 гектар озуқа экинларига мўлжалланган ер майдонимиз бор. Йилига 120-140 тонна сут оламиз, ҳар бош сигир 10 - 20 литр атрофида сут беради. Йиллик соф даромадимиз эса 100 -150 миллионни ташкил этади. Дарҳақиқат, чорвачилик бу фаровонлик, даромад манбаидир. Ота-боболаримиз ҳам “Соғин сигири бор хонадонда доимо барака, тўкинлик бўлади”, деб бежизга айтишмаган.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бош саҳифага қайтиш