Махсус рейс орқали 162 нафар йўловчилар олиб келинди
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисида вақтинчалик тартибига асосан туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилган “Москва-Урганч” чартер рейси орқали фуқаролар Хоразм вилоятига олиб келинди.
Махсус рейс орқали 162 нафар йўловчилар олиб келинди. Уларнинг 145 нафари эркак, 17 нафари аёл.
Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш