Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ, ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТ ВА КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТНИ ЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ

  • Qog'ozga chop etish

Иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланади. Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бугун Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Ғайратжон Султонов билан ана шу мавзуда суҳбатлашамиз.


Ғайратжон Пўлатович, айни кунларда Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан иқтисодий жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?


-Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2020 йилнинг ўтган 5 ойи  давомида жами 204 та хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, натижаси бўйича 74 та жиноят ишлари қўзғатилган, 121 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларига юклатилган асосий вазифалардан бири чет эл валюта маблағлари ноқонуний равишда олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, уларнинг ноқонуний муомаласига барҳам бериш ҳамда  «хуфёна иқтисодиёт»га чек қўйишдан иборатдир. 

Валютани қонунга ҳилоф равишда муомалага киритишнинг олдини олиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар жараёнида жорий йилнинг ўтган даврида 54 та  қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, натижасига кўра 12 та жиноят ва 42 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган. Ҳуқуқбузарлардан 40116 АҚШ доллари, 77050 Россия рубли, 188 миллион ўзбек сўми, 88 минг 900 Қозоқ тенгеси далилий ашё сифатида олиниб, давлат эгалигига ўтказилди. 

Масалан, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ўтказилган тезкор тадбирда Урганчлик фуқаро  Х.М. ўз хонадонида  фуқаро С.Э.дан ҳар бир АҚШ долларини 8320 сўмдан жами 95 миллион 264 минг сўмга сотиб олишга келишиб, ундан 11 минг 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тадбир давомида ушбу валютуфурушдан ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган жами 700 АҚШ доллари, 133 минг 650 Россия рубли, 545 минг 700 Қозоқ тенгеси ва 64 миллион 812 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, Урганч шаҳрининг 4-даҳасида яшовчи фуқаро М.С. (Урганч тумани  Чолиш шаҳарчасида яшовчи фуқаро М. Б. билан ноқонуний валюта савдоси орқали мўмай даромад топиш режасини тузадилар. Лекин валютачи гуруҳнинг навбатдаги режаси амалга ошмади. 

Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу валютафурушлар Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Обид Эгамовга жами 7900 АҚШ долларини ҳар бирини 8450 сўмдан сотиб, жами 67 миллион сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий даллилар билан ушланди. Тадбир давомида, ҳуқуқбузарлардан жами 7900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Хорижий валютани қонунга хилоф равишда қўштирноқ ичидаги қора бозорда сотишга одатланишган ушбу ҳуқуқбузарлар ўз нафсининг қурбонига айланишди. Эндиликда бу устамонлар қилмишларига яраша қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Валютанинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилди. 


Биламизки, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифаларидан яна бири спирт ва алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишни олдини олишдан иборат. Бу йўналишда қандай ишлар амалга оширилди?


  • Департаментнинг асосий вазифаларидан яна бири спирт ва алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишни олдини олишдан иборат. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишни олдини олишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида этил спирти, акциз маркасиз, қалбаки акциз маркали спиртли, алкоголли маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўллари билан олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш ва муомалага киритилишини ҳамда уларнинг илдизларини фош қилиш юзасидан олиб борилган тадбирлар жараёнида та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 56 миллион сўмлик алкоголли ва таъмаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Вилоятда хуфёна иқтисодиёт билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш борасида ҳам бир қанча вазифалар амалга оширилмоқда. Хусусан, тезкор таҳлилий ва қидирув ишлари натижасида 32 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 7 та жиноят ва 25 та маъмурий ишлар қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлардан 565 миллион 532 минг сўмлик ноқонуний ишлаб чиқарилган ва муомалага киритилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. 

Масалан, Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида кўрсатилган бир неча турдаги тезкор тадбирлар ўтказилган.

Тадбирда, “Gigant Globus Biznes” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконларида ўтказилган текшириш учун харид қилиш тезкор тадбири давомида “Асл Биллур” ва “Ўзбекистон Шампани” корхоналарида ишлаб чиқарилган 5 турдаги “TUNDRA”, “AVIATOR”, “BOBO”, “LAZGI” ва “BAXSI”   номли алкоголли маҳсулотлари харид қилиниб, тегишли тартибда Хоразм вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт хулосалари олиб ўрганилганда, алкоголли маҳсулотларнинг акциз маркалари “ДАВЛАТ БЕЛГИСИ” остида, яъни давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқарилмасдан, полиграфия усулида тайёрланганлиги аниқланган.

Шундан кейин, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида,  “Gigant Globus Biznes” оилавий корхонасига тегишли савдо шоҳобчаларидан акциз маркалари полиграфия усулида тайёрланганлигига ўхшаш бўлган жами 4591 дона турли сиғимдаги 55,1 млн. сўмлик “TUNDRA”, “AVIATOR”, “BOBO”, “LAZGI”  ва “BAXSI”  номли алкоголли маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди. Мазкур ноқонуний ҳаракат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Пул маблағларининг банкдан ташқари айланиши иқтисодиётимизга, давлат бюджетига  жиддий зиён етказади. Шу боис Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ижроси доимий назоратимизда. Бу борада олиб борилган чора-тадбирлар натижасида   7 миллиард 768 миллион сўмлик ноқонуний нақд пул айланмалари аниқланиб, 6 та жиноят иши қўзғатилди.


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамият ривожига ғов бўлаётган иллат – коррупцияга қарши курашишга алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари коррупция иллатини йўқ қилмас эканмиз, бирорта соҳани ривожлантира олмаймиз, деб алоҳида таъкидлади Ҳақиқатан ҳам, ушбу иллатга қарши курашиш йўлида жамиятдаги барча кучларни сафарбар қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳолати қандай?


-Департамент ўз ваколатлари доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича тензкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни амалга оширади. Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, коррупция ҳолатини фош этиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида, жами 28 та жиноят ишлари қўзғатилиб, шундан 3та холатда хокимият ходимларига нисбатан, 2 та холатда банк ходимларига нисбатан ва  23 та холатда бошқа идоралар ходимларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган. 

Жиноят кодексининг коррупцияга оид моддалари бўйича таҳлил қилинганда, 210-модда билан 4 та, 211-модда билан 12 та, бошқа моддалар билан 12 та  жиноят ишлари қўзғатилган.

Хусусан, Департаментининг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда Хоразм вилояти “Ер мулк кадастр” ДК Урганч шаҳар филиали мутахассиси Ю.М., фуқаро Б.П.нинг ишончига кириб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг Хива шаҳрида жойлашган нотурар биноси ҳужжатларини турар жой сифатида расмийлаштириб бериши эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилиб, 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.  

Шунингдек, Хонқа тумани, Қирқёп қишлоғи, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Н. ўзи яшайдиган “Пахтакор” маҳалласи ҳудудида жойлашган, қишлоқ хўжалик ер харитасининг 641 контуридаги, аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган ва ўзи томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олиниб, фойдаланиб келинаётган, ўзига тегишли бўлмаган 0,12 гa ер майдонини, ўзига тегишли ер майдони сифатида кўрсатиб, фуқаро Ш.М.нинг ишончига кириб, унга турар жой қуриш учун ер участкаси сифатида туман кадастр бўлимидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, алдаб ишончини суиистеъмол қилиб, ўзганинг мулкини, 168,0 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу келишилган пуллардан 100,0 млн сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан  ушланган. 

Департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси ва Янгиариқ туман бўлими ходимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбирда олий таълим соҳаси билан боғлиқ жиноий ҳаракат фош этилди.

Тадбирда, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаролар Н.Қ. ва Н.М. ариза муаллифи С.М.га Урганч Давлат университетида юқори лавозимларда ишловчи танишлари борлигини айтиб, унинг ишончига кириб, ушбу мансабдор шахслар орқали Университетнинг махсус сиртқи бўлим “Жисмоний маданият” таълим йўналишига ўқишга киритиб беришларини айтиб, уни алдаб, эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, текширув давомида ушбу пуллар ҳисобидан 1300 АҚШ доллари ва бир жуфт зиракларни қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар бўйича ўтказилган терговга қадар текширувда, Университет мансабдор шахслари томонидан фуқаро Н.М. ҳақиқатда ўқишга қабул қилинмаган бўлсада, уни талаба сифатида ўқишга қабул қилинганлиги юзасидан ўқув машғулотлари ва аттестация синовларида иштирок этиш учун чақирув маълумотномаси, ўқув амалиёти, аттестация синовлари, битирув малакавий ишини тайёрлаш, ҳимоя қилиш машғулотларида иштирок этганлиги юзасидан рақамсиз маълумотномалар берилганлиги аниқланган.

Мазкур жиноий ҳаракатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилди.


Шу ўринда коронавус пандемиясини олдини олишда Департамент органлари томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари фуқароларнинг мурожаатларига эътибор ва тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз?

-Хоразм вилоятида карантин қоидалари қатъий риоя этиш, одамларни уйдан чиқмасликка чақириш ҳамда белгиланган талаб-меъёрларга амал қилиш борасида ҳар бир маҳаллада тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Хоразм вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида деҳқон бозорларидан узоқ ҳудудларда кўчма савдо ярмаркалари, турғун савдо дўконлари ташкил этилиб, уларда барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таъминоти, захираси, сифати ва нархлар барқарорлиги қатъий назоратга олинган.

Вилоят кесимида жами 350дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ва турғун савдо дўконлари ташкил этилган. Уларга 132 та иссиқхона, 247 та совуткич ва 38 та омборхоналарда мавжуд озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари тўғридан-тўғри етказиб берилмоқда. Шунингдек, аҳоли томорқаларида етиштирилган полиз  экинлари ва турли хил кўчат махсулотларини маҳаллаларда ташкил этилган турғун савдо дўконларида сотилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шунингдек, пандемия шароитида департамент органлари ташаббуси билан вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарга ишчи-ходимлари учун шу ернинг ўзида кундалик, арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ишлари йўлга қўйилди. 

Шунингдек, ўтказилган мониторинг жараёнларида 20та холатда озиқ-овқат маҳсулотлари, 18 та холатда тиббий ниқоблар нархларининг асоссиз оширган ҳолатлар аниқланган. Ушбу ноқонуний ҳаракатлар юзасидан прокуратура, солиқ ва департамент органлари томонидан қонун доирасида ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилган.  Карантин даврида департамент органлари томонидан томорқа ер эгалари ва фермерлар билан 8000дан ортиқ профилактик суҳбатлар ташкил этилди. Халқимизнинг матонати ва ҳамжиҳатлиги синалаётган ушбу даврда нархларни асоссиз равишда оширишга уринган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.

Иқтисодий соҳадага жиноятларни олдини олишда тарғибот тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жазонинг муқаррарлиги, жиноят оқибати, колаверса коррупцияга муросасизликни шакллантириш ва уни олдини олиш мақсадида ўтган 2020 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 2646 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 1173 таси маъруза, суҳбат ва оғзаки тадбирлар ҳамда 1473та оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этади. Бу борада телевидение ва матбуот имкониятларидан кенг фойдаланилиб, радиода 597 та, телевидениеда 577 та ва матбуотда 122 маротаба ҳамда интернет тармоқларида 177 маротаба чиқишлар қилинди. 

Шунингдек, Тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, фаолиятидаги турли тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб,  21 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилиб, 90 нафардан ортиқ ҳуқуқи бузилган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланди ва улар манфаатларига етказилган моддий зарарлар ундириб берилди. 

Қонун доирасида фаолият юритаётган корхона, ташкилотлар, тадбикор ва ишбилармонлар солиқ ва бошқа тўловларга оид фуқаролик бурчлари ва мажбуриятларини адо этиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шу билан бирга, била туриб қонун қоидаларга хилоф иш тутаётган, хуфиёна тарзда бойлик орттиришга интилаётган «ишбилармон»лар ҳам учрамоқда, улар амалдаги қонунларни четлаб, фойда кетидан иқтисодий жиноятларга қўл ураётган фуқаролар эса нафақат жамият манфаатларига, балки ўзларига ҳам зиён етказмоқдалар.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармасининг 62-228-50-20 рақамли ишонч телефони куну-тун узлуксиз иш режимида. Жорий йилнинг ўтган даврида ишонч телефонига 30 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг ижроси ўз вақтида қонуний таъминланган.

Бир сўз билан айтганда иқтисодий жиноятларга, коррупция ва “хуфёна” иқтисодиётга ва коррупцияга сезиларли зарба бериш учун, энг аввало, жамиятдаги барча фуқаролар ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишлари билан бир қаторда, унга шахсан риоя қилишлари ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилишлари лозим.

Келгусида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш орқали жамиятда иқтисодий жиноятларни олдини олишда ўз иш фаолиятимизни тизимли давом эттирамиз.


Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.



Суҳбатдош

 Дилрабо КУРЯЗОВА




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya