Тошкентда фуқаронинг қизини ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган университет ўқитувчиси ушланди
Хоразмда 6 000 АҚШ доллари билан қўлга тушган ўқитувчидан 3 500 АҚШ долларини олган университет ўқитувчиси Тошкентда ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳазорасп туманидаги мактаб ўқитувчиси С.Д. фуқаро С.нинг қизини танишлари орқали олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича С.Д.нинг кўрсатувларига асосан ходимлар томонидан тезкор тадбир Тошкент шаҳрида давом эттирилганда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси Л.С., хоразмлик С.Д.дан фуқаро С.нинг қизини ушбу университетга танишлари орқали ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан С.Д. ва Л.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош саҳифага қайтиш