Тупроққалъа тумани( 4 Р 268) йўллари таъмирланмоқда
А-380 Ташкент-Нукус автойўлидан Тупроққалъа худудига олиб борувчи 4 Р 268 “А-380 автойўли Қўриқхона” автомобиль йўлининг 0-37 км кисмининг жорий таъмирига пудратчи томонидан 52,9 млрд сўмлик ишлар бажарилди. Ушбу йўлнинг 37 км қисмини чақиқ тош ёрдамида профилини тўғирлаш ва тошдан асос қуриш ишлари тўлиқ якунланди. Хозирги кунда пудратчи томонидан 34,0 км дан ортиқ асфалътобетон ётқизиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари ушбу йўлда махаллий карьердан йўлнинг ён томонини ГПС билан тўлдириш ҳамда тошдан йўлнинг ён томонини мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.Таъмирлаш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Бугунги кунда 22,5 млрд.сўм маблағ ажратилиб бош пудратчи Тупроққалъа ТЙФУК га 22,5 млрд.сўм маблағлар тўлаб берилди.
Бош саҳифага қайтиш