Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЎҒРИ УЗОҚҚА БОРОЛМАДИ

  • Qog'ozga chop etish

   Юртимизда ҳар бир кишининг касб-ҳунар ўрганиши, ўзи ҳоҳлаган соҳада меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ундан оқилона, тўғри фойдаланаётган ҳар бир фуқаро қувонарли натижаларга эришмоқдалар. Уларнинг  ютуқларидан нафақат ўзлари балки ота – оналари, яқинлари, қўни-қўшнилари ҳам севинишади. 
Бироқ ҳаётда шундай кишилар ҳам учрайдики, улар ана шундай имкониятлардан фойдаланмай, аксинча қинғир, нотўғри йўлларга кириб, умрини хазон қилиди.
Масалан, урганчлик Ж.Ж. ўзининг бир неча бор қонун бузилишларга йўл қўйиб, тегишли жазони олган бўлсада, яна “жиноят кўчасига кирди” Ж.Ж.  2020 йил 21 февраль куни соат тахминан 1230 дан 1400 гача бўлган вақт оралиғида Урганч шаҳар, Афросиёб кўчаси,17-уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйнинг боғ томон эшигини синдириб, ичкарига ғайриқонуний равишда киради. Уйнинг ётоқхонасидан фуқаро С.И.га тегишли бўлган бир дона баҳоси 3.500.000 сўм бўлган 10 граммлик аёллар тилла занжирини, баҳоси 45.000 сўмлик бир дона аёллар қўл соатини, баҳоси 2.450.000 сўм бўлган бир дона аёллар занжирига тақиладиган 7 граммлик тилла тақинчоқни, баҳоси 100.000 сўмлик бир дона эркаклар кумуш узугини ва баҳоси 1.440.000 сўмлик 72 дона ароқ махсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади. 
   Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли жиноятчи, ўғри қўлга олинади. Ана шундан кейин унинг қинғир ишлари батафсил ўрганилади. 
   Судланувчи Ж.Ж. суд жараёни айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2020 йил 21 февраль куни Урганч шаҳар, Афросиёб кўчаси 17-уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девор ошиб ўтиб, боғ томон эшигини синдириб, уй ичкарисидаги 72 дона ароқ маҳсулоти ва тилла тақинчоқларни ўғирлаб олиб кетганлигини тан олади. Шунингдек, у ўғирлик молларини сотишга ҳам улгурган. Жумладан, 10 граммлик тилла занжир ва 7 граммлик яна бир тилла тақинчоқни Урганч шаҳар “Цум” савдо мажмуасининг олд томонида нотаниш аёлга 100 АҚШ доллари 750.000 сўмга сотганлигини, шунингдек ароқ маҳсулотларини ҳам сотиб юборганлигини ва ушбу пулларни ўзини шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборганлигини тан олди. 
Судда  фуқаро Ж.Ж.га қилган жиноятига яраша тегишли жазо тайинланди. 
Мана кўриниб турибдики, ўзининг қинғир ишлари билан,   оиласи, яқинларини ташвишга қўйган Ж.Ж. олдинги қилган хатоликларидан ҳам тўғри ҳулоса чиқармай яна жиноятга қўл урган. 
   Маълумки, оилада соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, фарзандларни оқил, фозил қилиб тарбиялаш, уларни ҳалол меҳнат қилишга йўналтириш ҳар бир ота-онанинг бурчидир. Айниқса, тунда беҳуда юрмаслик, ўзгалар мулкига кўз олайтирмаслик, ҳалол меҳнат қилиш, ўз оиласи даврасида файзли ҳаёт кечириши муҳимлиги ҳақида доимо фарзандларга эслатиб туриш зарур. 
Фуқаро Ж.Ж бу сафар ҳам қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирди. 
   Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фаоллар ўз маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитидан яқиндан хабардор бўлиши, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини тўғри, мазмунли фойдали ўтказиш тўғрисида чора-тадбирлар кўриб, маънавий-маърифий ишларни изчил равишда ташкил этиб туришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Р. Бобожонов, 
Ж.И.Б Урганч шаҳар суди судяси. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya