Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ГУГУРТ ҚУТИСИДАГИ ОҒУ

  • Qog'ozga chop etish

   Ҳаётда ҳалол меҳнат қилган киши ҳамиша файзли, хотиржам турмуш кечиради. Оиласида аҳиллик, файзу баракат бўлади. Бироқ гоҳида  оиласи, фарзандлари, яқинларини ўйламай қинғир ишларга қўл ураётганлар ҳам учрайди.  Жумладан, ёши 40 дан ошган М.Т. ўз иш жойига эга бўлиб,  хайдовчилик қилаётган бир пайтда ҳаёлига яна мўмай даромад орттириш келиб қолди. У собиқ “дўсти”  Н.С.ни излаб, ундан боши оғриётганлигини ва “Гугурт қутисидан борми?” дея сўраб қолди. “Дўсти”   ҳам унга йўқ демади.    Шундай қилиб, М.Т. таниши Н.С.дан 2020 йил 23 январь куни “Спички” ёзувли гугурт қутиси солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўмга сотиб олиб, бир қисмини ёлғиз ўзи истеъмол қилиб, бир қисмини кейинчалик истеъмол қилиш учун олиб қўйди. Аммо иккала “дўст”нинг қинғир ишларидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари тезда хабар топди. Ва уларнинг қонунга зид ҳатти-ҳаракатлари чуқур ўрганилди. 
   Суд жараёнида Н.С. ҳам М.Т.ни кўпдан танишини айтиб, унга гиёҳвандлик моддасини сотганлигини тан олди. 
Тергов жараёнида яна бир нарса аниқландики, Н.С. уйда ҳам “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган. Жорий йил 27 январь куни соат 13.00 да ҳуқуқни муҳофоза қилиш идоралари ходимлари  тегишли тартибда Н.С.нинг уйини кўздан кечиришган. Минг афсуски, унинг уйи ертўласидан бир дона елим сумкага солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини, уйининг айвонидан омборхонага тушиш учун мўлжалланган зинапоя остида бир дона “Vinograd” ёзувлари бўлган оқ рангли елим пакетга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ва  ёзги айвонининг ости кўздан кечирилганда, ғиштлар орасидан бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутига солинган ҳамда бир дона дафтар варақига ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ва шу ерни ўзида ғиштлар орасида “Спички” ёзувли гугурт қутисига солинган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигининг борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди. 
Бу жараёнда ҳам Н.С. турли баҳоналарни важ қилиб,  “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 10 йил олдин яшаш уйининг боғ қисмига экиб, ўзи истеъмол қилиш учун олиб қўйганлигини, ўсимлик уруғлари ҳам ўша пайти қолиб кетганлигини, бундан яшаш уйидагиларни хабари бўлмаганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб ўтказиш нияти бўлмаганлигини, фақатгина ўзи истеъмол қилиш учун сақлаб қўйганлигини ва бошқа турли бахоналарни рўкач қилди. Бироқ гувоҳларнинг ва тегишли ўрганиш жараёнларининг якуний хулосалари Н.С.нинг кўпдан буён қинғир йўллардан юриб келаётганлиги аниқ мисолларда кўрсатиб берилди.
   Суд М.Т. ва Н.С.ларнинг қилган ишларини аниқ  далиллар асосида фош қилди. Жиноятга жазо муқаррардир. Уларга қилмишларига яраша тегишли чоралар кўрилди. 
Шу ўринда шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугунги кунда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда.   Жумладан,  “26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, тиббиёт ҳодимлари иштирокида ўтказилган онлайн тадбирларда ушбу заҳри қотилнинг инсон ҳаётига, саломатлигига жиддий салбий таъсири тўғрисида кўргазмали воситалардан фойдаланган ҳолда   тушунтириш,  тарғибот ишлари олиб борилди. 
Бугунги кунда ҳар биримиз атрофга янада ҳушёр, сергак қарашимиз, гиёҳвандликка қарши аёвсиз курашишимиз керак. Айниқса, аҳоли истиқомат жойларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари ҳам бевосита гиёҳвандлик аср вабоси эканлиги тўғрисида тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб туриши муҳимдир. Айниқса, тунги соатларда ҳар бир фуқаро ўз оиласи даврасида бўлиши, бўш вақтларини мазмунли, фойдали ўтказишлари зарур. Бу эса ҳар қандай салбий ҳатти-ҳаракатларни олдини олишда алоҳида аҳамият касб этади. 
Ш.Раззақов, 
Ж.И.Б Урганч шаҳар суди раиси. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya