«ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
Ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши ташаббуси билан ғалладан бўшаётган майдонларга озуқабоп такрорий экинлар экилиши ҳамда аҳолининг бундай маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, шу билан бирга, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд камбағаллик рўйхатига киритилган 1070 та хонадонларда яшаётган 234нафар ёшларнинг даромадини ошириш мақсадида Боғот тумани ҳокими О.Холбоев ёрдами билан «Ҳар бир ёшга 1 гектар» лойиҳаси доирасида ер берилиши режалаштирилди. Ушбу лойиҳа давомида «Ёшлар ойлиги» доирасида Боғот туманидаги ишсиз ёшларни камбағалликдан чиқариш бўйича кўплаб муаммоларга ечим топилади.
Бош саҳифага қайтиш