Янгиариқ туманида ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик кўрилмоқда
Янгиариқ туманида ғалла ўрим-йиғими бошланиши олдидан кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда сектор раҳбарлари, , қишлоқ хўжалиги ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фермер хўжалик раҳбарлари, мутахасислар иштирок қилдилар.
Бу йил туманда 1800 гектар майдонда буғдой етиштирилди. Ўримни тез ва соз ташкил этиш чора тадбирлари белгиланди.Туманда ўрим- йиғим ишларини ташкил этиш учун 14 отряд ташкил қилиниб,14 та замонавий комбайнларда кунига 550-600 тоннадан хирмон уйиш режалаштирилди.
Тадбирда йўл харакати, техника хавфсизлиги, тежамкорлик, меҳнат унумдорлиги ва ишчиларга етарли меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинарда дала ишларини олиб боришда экологик меъёрларни бузмаслик, дов-дарахтларга шикаст еткасмаслик, ўрим сўнгида далалардаги сомон ғарамларига ўт қуйиб, табиатга зарар етказмаслик хусусида тушунтиришлар берди.
Янгиариқлик ғаллакорлар бу йил 5027 тонналик хирмон яратишга бел боғлаганлар.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бош саҳифага қайтиш