ҲАР БИР ДАРДНИНГ ДАВОСИ БОР
Боғот туманида Ўзбекистон Республикасида Халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президентимизнинг қарори ижроси амалда бажарилмоқда. Боғот тумани «Нурафшон» шаҳарчасида яшовчи Х.Арслонова ҳоким қабулига келиб, Халқ табобати бўйича марказ очишида амалий ёрдам сўради. Ўрта-махсус маълумотли фармацевтнинг мурожаати ўрганилиб, 30млн.сўм кредит Ёшлар Иттифоқи томонидан ажратилди.1-июнь куни «БОҒОТ ХИЖАМА ВА ЗУЛУК»клиникаси иш бошлади. Иш излаётган 5нафар тиббий мутахасисларнинг бандлиги ҳам таъминланди.«Соғлик-бахт. Бахт деган бойлик эса фақат соғлик туфайли топилади.Соғлигингиз илоҳий руҳ ихтиёрида, аввал уни авайлаб асранг, руҳ-қон демакдир, қон эса жондир.Соғлиқдан ташқари ҳамма нарсани қарз олиш мумкин, соғлик бебаҳо!» дейди ёш табиб Хонзодахон Арслонова.Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бош саҳифага қайтиш