Камбағалликни камайтириш дастурлари бўйича салмоқли ишлар давом этмоқда...
Камбағалликни камайтириш, фуқароларда тадбиркорлик руҳини уйғотиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича Хива туманининг “Хорвуз” маҳалласидаги 13 та оиланинг 15 нафар фуқароси ишсизлиги ҳамда тумандаги “Истиқлол” маҳалласидаги 15 та оиланинг 18 нафар фуқаро ишсизлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 14-май куни Хива туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ишсиз фуқаролар йирик ва салоҳиятли фермерлар ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ўртача ойлик маоши тўланган ҳолда қисқа муддатли жамоат ишларига жалб қилинди.
Шунингдек, “Хорвуз” маҳалласида истиқомат қилувчи ҳамда ишсиз фуқаролар рўйҳатида бўлган Юсупова Латофатга 50 та товуқ ажратилиб, Юсупова Дилоромга иссиқхона қуриб берилди. “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчи ҳамда ишсиз фуқаролар рўйҳатида бўлган Машарипова Дилноза ва Матёқубова Умидаларга биттадан иссиқхона қуриб берилди. Ушбу маҳалланинг фуқаролари Мадаминова Назокатга 1 бош қорамол, Оташева Зулфияга 50 та товуқ ажратилди. Эхтиёжманд оилалар даромадларини ошириш мақсадида топширилган ихчам иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотлар, паррандалар ҳамда қорамолларни кўпайтириш, уларни бозорда сотиш орқали даромад олиш имкониятига эга бўлишади.
Зеро, халқимиз бой бўлса, давлатимиз иқтисоди янада гуллаб яшнайди.
Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бош саҳифага қайтиш