ЗАМОНАВИЙ ИССИҚХОНАДА ГИДРОПОНИКА УСУЛИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИЛМОҚДА
Шовот туманида илғор ва инновацион технологиялар асосида кўплаб иссиқхоналар барпо этилиб, фаолият юритиб келмоқда. Уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантин даврида қатий белгиланган қоидаларга ва гигиенага амал қилган ҳолда қиш ва баҳор мавсумида аҳоли дастурхонига арзон маҳсулотлар тортиқ қилинмоқда. Туманда ташкил этилган "Шовот темир бетон қурилиш" МЧЖ қошидаги гидропоник замонавий иссиқхона шулардан бири. Салкам 1 гектар майдондаги иссиқхонада етиштирилаётган помидор ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди.
Илғор ва инновацион технологиялар асосида четдан олиб келинган 22 минг туб серҳосил помидор навлари гидропоника усулида, яъни кокос пўстлоғида етиштирилмоқда. Бу ердаги барча жараён тўлиқ автоматлаштирилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларидан 2,5-3 килограмм ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 10-12 килограммгача етади. Экинларнинг пишиб етилиши 20-30 кунга қисқариб, ҳосил олиш даври 50-60 кунга узаяди. Иссиқхонадаги ҳарорат, ўсимликнинг сув ва озуқага талаби чуқур таҳлил орқали аниқланиб, жамланган хулосалар асосида миқдор ҳамда меъёр тажрибали агроном томонидан белгиланади. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.Айни кунларда бу ерда етиштирилган помидор бозорга пешма-пеш чиқарилмоқда. Иссиқхонада 12 кишининг доимий бандлиги таъминланган.
“Бу ерда салкам 1 йилдан буён ишлайман, ойлик маошларимиз ўз вақтида берилмоқда, халқимиз дастурхонига сифатли ва арзон маҳсулотларни етказиб бераётганимиздан хурсандман, ўз ишимдан фахрланаман” – дейди мамнуният билан Роза Рўзметова

Бош саҳифага қайтиш