Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХИВА ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

  • Qog'ozga chop etish

     Давлат хизматлари марказлари жойларда ўз хизматларини кўрсатиш жараёнида халқимизнинг эътирофига сазовор бўлаётгани айни ҳақиқат. 
    Бугун Хива туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Бинода мурожаат қилувчи аҳолига барча қулайликлар яратилган бўлиб, энг сўнгги русумдаги техник воситалар билан таъминланган. Шунингдек, кутубхона, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона, овқатланиш хоналари, инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали кабилар ташриф буюрувчилар хизматига шай. Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради. Интернетга уланиш учун бепул Wi-fi тизими ўрнатилган.
Энди марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказга киришингиз билан сизни рўйхатга олиш бўлимида хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади.
- Илгари икки-уч ҳафтада битадиган ишларнинг ҳал бўлиш муддати бугунги кунга келиб, икки-уч дақиқадан икки кунгача қисқарди. Бунинг натижасида албатта халқимизнинг олтинга тенг вақтини тежаш баробарида идорама-идора овора бўлишининг, узундан-узоқ навбатларда сарсон-саргардон бўлишининг олди олинди – дейди, хивалик меҳнат фахрийси Ш.Машарипов.
   Аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш муҳтарам юртбошимизнинг «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда барака ва унум бўлади» деган ибратли сўзлари ўз исботини топаётганидан далолатдир.
     Бино очилишида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов қатнашиб, янги бино фаолияти билан танишди ҳамда аҳолига яратилган қулайликлар бўйича қўшимча тавсияларини берди.












Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya