ЯНГИ ТАШАББУС ВА АМАЛИЙ ЁРДАМ
Вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 500 дан ортиқ маҳаллаларда “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида турғун савдо дўкони ва томорқачилар ўртасида шартномалар имзоланмоқда.
Қўшкўпир туманининг ҳар бир маҳалласида 50 га яқин иссиқхоналар ташкил этилган. Департаментнинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан маҳалладаги томорқа ер эгалари ва турғун савдо дўкони ўртасида 10 га яқин шартномалар имзоланди. Эндиликда маҳалладаги томорқа ер эгалари ўз иссиқхоналарида хосилга кирган помидор, бодринг, пиёз ва кўкатларни арзонлаштирилган савдо дўконларига топширмоқдалар. Етиштирувчилар номига пластик карточка очилиб, кунлик тўлов пластикга ўтказиб берилмоқда. Бу билан дўконда харид яхшиланиб, солиқ тушумларининг ошиши ҳам кўзда тутилган. Иссиқхона эгалари эса ортиқча сарф-ҳаражатларсиз оилавий даромади яхшиламоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси

Бош саҳифага қайтиш