Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразмда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб музей ташкил этилди

  • Qog'ozga chop etish

   Хоразм мудофаа ишлари бошқармасида “Ғалабанинг 75 йиллиги”га музей ташкил этилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
   Оғир ва синовли кунларни бошидан ўтказган халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонишда ҳам ҳиссаси катта бўлган. Фронтда қаҳрамонлик кўрсатган ва фронт ортида кечаю-кундуз меҳнат қилган ўзбекистонликлар бостириб олинган собиқ иттифоқ ҳудудларидан минглаб етим қолган болаларни ҳам қабул қилиб, ўз фарзандларидек вояга етказган.    Шу йилда капитал таъмирдан чиқиб, фойдаланишга топширилган Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармасида хоразмликларнинг Иккинчи жаҳон урушида қўшган ҳиссаси, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлиги акс этган хотира музейи ташкил этилди. Ушбу музей фондини экспонат ва тарихий ҳужжатлар билан бутлашда бутун вилоят аҳли ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
– Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллик байрамига бағишлаб вилоятимиз ва унинг аҳолиси қўшган улушини жамлаш, музей ташкил этишга киришдик, – дейди мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Камолиддин Шарипов. – Бошида бу музейни қандай ва нима билан тўлдирамиз, деган ўринли савол бизни қийнарди. Шаҳар ва туман мудофаа ишлари бўлимлари томонидан аҳоли ўртасида музей ташкил этилиши ҳақида хабар тарқалгач, одамлар ота-боболарининг жасоратини тарихда мухрлаб қўйишни сўраб, ўзлари экспонатларни олиб кела бошлади. Шу тариқа музейимиз кундан-кунга янги экспонатлар билан бойиб келяпти. Бугунга келиб музей фондида 200 га яқин экспонат ва тарихий ҳужжат мавжуд. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан Тошкентда бунёд этилаётган Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейи фонди учун вилоятимиздан 100 дан ошиқ экспонат тақдим этилди.
   Музей фондидан Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий кийимлар, қурол-аслаҳалар, турли анжомлар, адабиётлар, хоразмлик қаҳрамонларнинг орден ва медаллари, ҳужжатлари ҳамда бошқа экспонатлар ўрин олган.
   Хоразмликларнинг уруш йилларида қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар сирасида жудаям қизиқарли фактлар бор. Масалан бир манбада “Урушнинг биринчи кунларидан Хоразм вилояти ҳарбий комиссариятига ихтиёрий равишда фронтга кетиш ҳақида 1156 ариза тушди, шундан 47 таси аёллар эди”, деб ёзилади. Яна бир манбада “Фақат 1941 йил вилоят саноат корхоналарига 1213 аёл жалб қилинди. Улар фронтга кетган акалари, оталари ва эрлари учун мардонавор ишлаб, кунига 2-3 меъёр бажардилар. 1941 йили вилоят саноат корхоналари йиллик режани 105 фоизга бажаришни уддалашди”, дея эътироф этилган.
   Таъкидлаш жоизки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразмдан 67 минг йигит–қизлар фронт ва фронт ортида қатнашди. Улардан 7 мингга яқини жангоҳларда  жасорат ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатганликлари учун  ҳукумат нишонлари ва медаллар билан тақдирланган. 3 нафар йигит: Сотим Нурметов, Пётр Сизов ва Гатаулла Салихов “Совет иттифоқи қаҳрамони” деганолий унвон билан мукофотланган.
Мазкур музей нафақат хоразмликларнинг уруш йилларидаги ҳиссасини акс эттириш, балки ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун ҳам фойдаланилади. Зеро вилоят мудофаа ишлари бошқармаси “армия остонаси” ҳисобланиб, муқаддас бурчни ўташ учун келадиган ҳар бир йигитни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш маскани ҳам саналади.   Хоразм вилоят мудофаа ишлари бошқармаси мазкур музей фондини экспонатлар билан янада тўлдиришда юртдошларимиздан амалий ёрдамни кутиб қолади.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya