Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“Зангори ёқилғи” талаб даражасида етказиб берилмоқда

  • Qog'ozga chop etish


Коронавирус карантинига қарамасдан, мамлакатимизда коммунал соҳа узилишларсиз ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Буни биз “Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхоналарда аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича бир маромда амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Қиш ғамини ёзда е, мақолига амал қилинган ҳолда жамиятда 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, табиий газ тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Вилоятда истеъмолчиларга “зангори ёқилғи” қарийб 6296 километр қувур ва 9532та газ тақсимлаш мосламаси орқали етказиб берилишини ҳисобга олсак, бу ишнинг нечоғлик кўлами кенг эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

         Чунончи, “Хонқатумангаз” филиалида ҳам бугунги кунда истеъмолчиларга талаб даражасида “зангори ёқилғи” етказиб берилмоқда. 2020-2021 йил куз қиш мавсумига тараддуд доирасида, 502,8 километр газ қувури ҳамда 738 та газ тақсимлаш мосламаларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш бўйича жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар доирасида шу кунгача 30 та газ тақсимлаш мосламаси техник кўрикдан ўтказилди, 9 километр газ қувури ва 700га яқин газ тақсимлаш мосламаларини бўяш ишлари бажарилди.     Шунингдек, Хонқа туманида жами 14367 та аҳоли хондонига суюлтирилган газ етказиб берилади. 2020 йил 1-чораги натижаларига кўра, туманда аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш режаси 106 фоизга уддаланди. 

      Албатта, “Ҳудудгаз Хоразм”масъулияти чекланган жамияти ва унинг тасарруфидаги шаҳар ва туман газ филиалларида ишчи-ходимлар учун коронавирус карантини даврида санитар-гигиеник жиҳатдан қулай иш шароитини яратиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маъмурий бинолар, хизмат машиналари ва суюлтирилган газ тарқатувчи машиналар мунтазам дезинфекция қилинмоқда. Бинолардаги қўл ювиш жойларида совун ва қоғоз салфеткалар муҳайё, барча эшиклар тутқичларига дока ўралган бўлиб, ҳар куни бир-неча бор дезинфекция эритмаси билан намлаб турилади, ишчи-ходимлар бепул тиббий ниқоб ва қўлқоп, нам салфеткалар, антисептик воситалар билан таъминланган. 

          “Зангори ёқилғи” турмушимиз фаровонлигини белгилайдиган неъматлардан биридир. Шу неъматнинг ҳар бир хонадонда бўлиши учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги барча корхоналар ишчи-ходимлари камарбастадирлар.

“Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ

 матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya