ГУРЛАН ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ.
Бугун Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан "Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ачилов Муроджон Азаматович Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич қатнашди.
Эслатиб ўтамиз: Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Салаев Алишер Рўзметович янги ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.

Бош саҳифага қайтиш