РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Боғот туманида ун тақчиллигига оид хабарлар тарқатилди.
Лекин бугунги кунда туманда мавжуд 43 та маҳаллада ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўконлари, деҳқон бозори ва кўчма бозорлар орқали аҳолига тумандаги ун ишлаб чиқарадиган корхонасидан ун маҳсулотитўғридан-тўғри етказилмоқда.
Бу борада туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнида белгиланган, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун маҳсулотлари арзонлаштирилган савдо дўконлари орқали аҳолига ўз вақтида етказиб берилмоқда.
Карантин даврида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ҳар бир маҳаллага кўчма автодўконлар орқали ун, макарон, нон, ёғ, картошка, пиёз каби маҳсулотларини етказиб бериш жараёни давом этади. Ун ва дон маҳсулотлари захираси етарли.
Шу ўринда, аҳолидан эҳтиёжи асосида маҳсулотларни харид қилишлари ҳамда ёлғон ахборот тарқатиш билан ортиқча ваҳима уйғотмасликларини сўраймиз.

Бош саҳифага қайтиш