Хоразмдан яна 96 киши уйига кузатилди
Дунёнинг кўпгина давлатларида тарқалган COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида хориждан қайтиб келган бир гуруҳ юртдошларимиз карантин ҳудудларида кузатувга олинган эди. Белгиланган карантин муддатини ўтаб бўлган меҳмонларнинг яна 96 нафари Урганч темирйўл вокзалидан яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.
Россиянинг турли шаҳарларида бўлиб қайтган ушбу фуқаролар жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган. Вилоятнинг турли жойларида ташкил этилган карантин ҳудудларига жойлаштирилган уларнинг саломатлиги тажрибали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг доимий назоратида бўлди. Мутахассис инфекционистлар томонидан улар кунига икки марта тиббий кўрикдан ўтказилиб, уч мартадан тана ҳарорати ўлчаб турилди. Афсуски, карантин даврининг сўнгида айрим фуқароларда кассаллик аломатлари пайдо бўлганлиги сабабли карантин муддати яна икки ҳафтага узайтирилган.
Биз билан бирга самолётда келган ва дастлабки карантин даврида касаллик аломатлари умуман сезилмаган икки кишида сўнги тест чоғида каронавирус аниқланди, — дейди Сурхондарёлик Дилбар Жабборова. – Тўрт марта тиббий таҳлил учун тест топширдик. Тиббиёт ҳодимларининг барчасига раҳмат. Мен ҳомиладорман. Бироқ, шифокор ва ҳамширалар доимий равишда аҳволимдан хабардор бўлиб туришди. Самимий меҳондорчилик учун хоразмликларнинг барчасидан миннатдорман.
Карантинда бўлган айрим фуқароларнинг таъкидлашича, карантин даврининг дастлабки кунларида юзага келган айрим муаммолар мутасаддилар томонидан тезда бартараф этилган ва уларнинг яшаши, вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур барча шароитлар яратиб берилган.
Мен турмуш ўртоғим ва ўғлим билан Москва шаҳридан қайтдик, — дейди Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Шаҳобиддин Примов. – Оиламизда биронтамизда ҳам ушбу инфекция аниқланмади. Бундан жуда хурсандмиз. Очиғи, жуда ҳавотирда эдим. Ўғлим Нажмиддин ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган. Шифокорларга, миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан жуда миннатдормиз. Чақалоқ учун барча зарурий озуқа ва бошқа маҳсулотлар билан мунтазам таъминлаб турдилар.
Карантиндан кузатилган турли ёшдаги эркак ва аёллар шунингдек жажжи болажонлар синовли муддатни бардош ва интизом билан ўтаб, мамлакатимизнинг Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига соғ-саломат кузатилди. Меҳмонларнинг йўл давомида овқатланишлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Кузатиш тадбирлари карантин ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича белгиланган барча тартиб-қоидалар асосида ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни дамда Хоразм вилоятида хориждан қайтган 1845 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 1202 нафари ўз уйида ҳамда 643 нафари эса шифохоналарда белгиланган муддатни ўтказишмоқда.
Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА

Бош саҳифага қайтиш