ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
Аввал хабар қилганимиздек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Тупроққалъа тумани ташкил этилган эди. Бугун Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йил 1 декабрдан Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Салаев Алишер Рўзметович Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Шунингдек, Гайбиев Султанбай Мухамаджанович туман прокурори, Аллаберганов Ихтиёр Бахтиёрович туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Султанов Иномжон Икромович туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинландилар.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич ҳамда Тупроққалъа туманини ташкил этиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи аъзолари қатнашди.

Бош саҳифага қайтиш