Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

«ТАНДИР ТЎЛИБ ЁПИЛДИ НОН»

  • Qog'ozga chop etish

  ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ 1-ЎРИНБОСАРИ Г.ҚУРБОНБОЕВА ТАШАББУСИ БИЛАН ИШСИЗ АЁЛЛАР УЧУН МАҲАЛЛАЛАРДА ТАНДИР ҚУРИЛИБ, НОН ЁПИШ ХИЗМАТИ ЙЎЛГА  ҚЎЙИЛДИ. 
Ушбу хайрли тадбир Боғот туманида ҳам ташкил этилди. Туманнинг «Янгиқадам»маҳалласида яшовчи якка тадбиркор  Илмира Рахимова ўз хонадонига яқин ҳудудда тандирхона ташкил этиб, 2 нафар ишсиз аёлни бандлигини таъминлаш орқали нон ёпиш хизматини йўлга қўйди.  
Бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари Г.Қурбонбоева карантин даврида Боғот туманида ташкил этилган нон ёпиш хизмати фаолияти ҳамда иссиқхоналардаги жараёнлар билан яқиндан танишди.  «Ҳозир фақат мана шундай савоб ишлар қилишимиз керак. Бугунги синовли ва мураккаб кунларда қийналиб яшаётган, ночорликда кун кечираётган, ишсиз ўтирган аёлларимизни рози қилишимиз керак. Бунда маҳаллада аёл раҳбарларнинг роли беқиёсдир. Қадимгилар «Аёл бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади» деб бежиз айтишмаган. Ҳозирги вазиятда бутун дунё аёллари, бирлашиб барчани томорқадан унумли фойдаланишга чорлаши шарт. Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш аёллар қўлида. Чунки аёл-барака, тинчлик, тозалик,поклик тимсоли. Фақат сабр-матонатли аёлгина оиласини тўкис қила олади», - дейди Г.Қурбонбоева.  
Нон ёпиш хизмати ва томорқалардан фойдаланиш жараёнида асосий эътиьор вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг «Ҳар бир оилага бир қути ипак қурти» деган ташаббусини қўллаб қувватлаб, пилла боқиш, қовоқ экиш, томорқани яшнатиш, касаначилик билан шуғулланиш, иссиқхоналар қуриш, Боғот туманидаги 4та кооперация орқали 20 сотихдан ер ажратилиши, боқувчиси йўқ, оиласида ногирон инсон яшаётган хонадон аёлларига ҳомийлар кўмагида тандирхоналар қуриб, нон ёпиш хизмати орқали бандликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
 Коронавирус пандемияси туфайли карантинда уйда қолаётган, маҳалла аҳли ҳамда ҳомийлар бирдам ва ҳамжиҳатликда боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандларини ёлғиз боши билан тарбиялаётган Н.Сапаеванинг хонадонига туман ҳокимлиги томонидан қуриб берилган иссиқхона фаолияти ўрганилди. Энди Наргиза  иссиқхонадан унумли фойдаланган ҳолда, ўзининг тадбиркорлигини кенг йўлга қўйишни мақсад қилган. Бу билан у нафақат ўзининг мушкулини осон қилади, балки қўни-қўшнилар, тумандаги озиқ-овқат дўконларини помидор, бодринг маҳсулотлари билан таъминлайди. 
     Найман қишлоғида Ҳайитбоева Малоҳатга қуриб берилган янги тандирда нон ёпиш хизмати йўлга қўйилади.
 Эндиликда Боғот туманидаги боқувчисини йўқотган, ишсиз аёллар ғайрат билан тандирхона ва иссиқхоналарида меҳнат қилиб, ўзининг тадбиркорлигини кенг йўлга қўйиб, аввало ўз оиласининг ҳамда ҳозирги синовли кунларда карантинда бўлган халқимизнинг дастурхонига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олишига ишонамиз. Семинарда вилоят давлат Меҳнат инспекцияси бошлиғи А.Саттаров, туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази директори У.Ёқубовлар пилла боқиш даврида тўланадиган ойлик маошлар юзасидан тушунча бердилар.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya