Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ДАЛАДАН - ДАСТУРХОНГАЧА

  • Qog'ozga chop etish

     Карантин шароитида бозорларда имкон қадар аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан «Даладан - дастурхонгача» тамойили асосида деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган  маҳаллаларда хусусан, аҳоли уйларига яқин ҳудудларда кўчма бозорлар ташкил этилмоқда.
Кўчма бозорларда аҳолига  кундалик ўттизга яқин турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берилмоқда. Бунда нарх-навонинг сунъий ўсишининг ҳам олди олиняпти. Шунингдек, кўчма бозорларда аҳолининг ўз томорқасида етиштирилган кўчатлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг харидига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
    Хусусан жорий йил апрель ойининг ўтган 15 куни давомида прокуратура органлари томонидан ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида  58 та маҳаллаларга 12 та ташкилий гуруҳлар бириктилди. Ушбу маҳаллаларда 250 та турғун савдо дўконлари ва 92та кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ҳудудларда ташкил этилган кўчма савдо ярмаркаларига 42 та таъминотчи гуруҳлар орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг етказиб берилиши таъминланди. Хусусан, 90 тонна картошка, 54 тонна пиёз,   98 тонна гўшт, 700 минг дона тухум, 1890 тонна ун, 128 тонна гуруч, 170 тонна сабзи, помидор 82 тонна, бодринг 36 тонна, 28 тонна макарон махсулотлари, 22 тонна ёғ, 80 тонна товуқ гўшти, 38 тонна балиқ    маҳсулотларининг аҳолига арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланди.  
Шу сабаб аҳолимизга мурожаат қилиб, захирада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етарли эканлигини, бозор ва дўконлар бундай маҳсулотлар билан мунтазам таъминланишини маълум қиламиз.
Фақат заруратга кўра кўчага чиқинг, одамлар билан оралиқ масофани сақланг, санитария-гигиена талабларига риоя этинг ва бу билан ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлигини асранг!




Бош прокуратура ҳузуридаги 
Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya