ХИВА ТУМАНИДА ҚУЁНЧИЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА
Азалдан қуёнчилик етти хазинанинг бири дея эътироф этилган. Қуён гўшти тўйимли парҳез маҳсулоти, териси мўйна ишлаб чиқариш саноати учун қимматли хом ашё, юнги кийим-кечак ишлаб чиқаришда қўлланилади. Серпушт, тез етилади. Ҳар қандай шароитга мослашувчан. Уни саноат негизида ҳам, уй шароитида ҳам боқиш, кўпайтириш, мўмай даромад олиш мумкин. Хива тумани ҳокимлиги ҳудудлардаги барча маҳаллаларда қуёнчиликни ривожлантириш борасида чора-тадбирлар белгилади.
“Пирнахос “ маҳалласидан Қудрат Худойберганов раҳбарлик қилаётган чорвачиликка ихтисослашган “Амирбек Беҳзод” МЧЖ негизида янги қуёнчилик тармоғи ташкил қилинди. Қуён боқиладиган махсус бино қурилди, озуқа базаси яратилди. Жамоа аъзолари эндиликда минг бош қуён боқиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, шу ҳудуддан яна бир фидоий тадбиркор “ПирнахосЖайхунсервис” МЧЖ раҳбари Одилбек Назаров ҳам минг бош қуён боқишга мўлжалланган ферма бунёд этди.
Бу тармоқни айни ҳозирги мураккаб шароитда – коронавирусга қарши кескин кураш чоралари кўрилаётган пайтда ташкил қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Чунки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг бароқарор фаолият юритишига эришиш - айни шу куннинг энг долзароб вазифасидир. Бу ҳақда муҳтарам Президентимиз томонидан алоҳида топшириқ ва кўрсатмалар берилган.
Мутахассислар агар астойдил ва ихлос билан астойдил меҳнат қилинса қуёнчилик кўп даромад келтирадиган истиқболли тармоққа айланиши ҳақида қимматли маслаҳатлар, тавсиялар беришди.
Хива туманида қуёнчилик тармоғини янада ривожлантириш борасида дадиллик билан ишга киришган тадбиркорларга ва уларнинг жамоасига Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Б.Қурбонов ҳам эзгу истак-ниятлар билдирди.
Хива тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бош саҳифага қайтиш