Эл бошига иш тушганда
Бугунги синовли кунларда Ҳазорасп туманидаги Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказида иш қизғин. Чунки, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказларининг 1197 қисқа рақамли ишонч телефонига фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаат қилинган оилаларга эса ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.
Бугун 11 апрель куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов, туман прокурори Руслан Жуманиязов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Мақсуд Эшчановлар ҳамкорлигида 200 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга тадбиркорлар “Invest Аvto Grand” ва “ХDR” МЧЖлар раҳбари Худойберганов Матчонбой ҳамда “Pitnak Broller” оилавий корхонаси раҳбари Худойберганов Қаҳрамонлар томонидан қилинган 65 миллион сўмлик ҳомийлик озиқ-овқат маҳсулотлари яъни 200 қоп ун, 200 қути тухум, 200 дона товуқ, 2 тонна картошка, 2 тонна пиёз, 400 литр ёғ ва бошқа маҳсулотлар етказилди. Саховатпеша тадбиркорларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Бош саҳифага қайтиш