Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Карантин шароитида устувор вазифалар доимий назоратда

  • Qog'ozga chop etish

   Давлатимиз томонидан жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш орқали аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юртимиз аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.     Бу борада божхона органлари томонидан ҳам экспорт-импорт операцияларини ўз вақтида амалга ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг юзага келган муаммо ва қийинчиликларни ҳал этиш ҳамда  уларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
     Биламизки божхона органларининг асосий вазифалари – бу юртимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, контрабанда ва божхона қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган.
Шу ўринда, жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ижобий натижаларга эришилиб, божхона органлари зиммасига юклатилган вазифалар ва берилган топшириқлар ижроси сўзсиз бажарилиши таъминланди.
Жумладан, бошқармага божхона тўловлари бўйича белгиланган истиқбол режа 160,9 млрд. сўмга, яъни 104,5 фоизга бажарилиши, натижада, ундирилган  тўловлар  ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 133,3 млрд. сўмга ёки 5,4 баробарга ошишига эришилди.
    Шу билан бирга, халқаро шартномалар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига 247,4 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.
Бу берилаётган имтиёзлар эса ўз навбатида вилоятда фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зонага хорижий инвестицияларни жалб қилишни янада рағбатлантириш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни иқтисодий ўсиш суръатларини оширишга ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини ўсишига ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Бошқарма тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун сарфланаётган вақтга назар ташлайдиган бўлсак, 2020 йилнинг ўтган даврида экспорт товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларациялари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ортган. Расмийлаштирув вақти 2,5 баробарга қисқариб, 48 дақиқани ташкил этган.
Бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 184 ҳолатда 231,1 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Шунингдек, 11 та ҳолатда 257,81 грамм гиёҳвандлик воситалари, 1 ҳолатда 100 дона психотроп моддалар, 4 та ҳолатда 6,4 тонна қора ва рангли металл парчалари, 11 та ҳолатда 684,64 грамм қимматбаҳо металлар ҳамда 16 та ҳолатда 66,47 литр спирт ва алкогол маҳсулотлари билан боғлиқ  қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Хулоса ўрнида, Президентимиз томонидан коронавирусга қарши барча саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш борасида олиб борилаётган оқилона сиёсатига уйғунлик янада яққол намоён бўлмоқда. Бундай синовли кунларда божхона ходимларига ҳам улкан масъулият юкланиши шубҳасиз. Шу боис, республикамизга кириб келаётган ташқи савдо юкларининг карантин талаблари ва санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш, мавжуд эпидемиологик вазиятда божхона қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, шунингдек давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш ҳар қачонгиданда муҳим ҳисобланади.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya