“Ташаббус” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи якунланди. Танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, миллий ҳунармандлик анъаналарини асраб-авайлаш ва янада ривожлантиришда муҳим омил бўлаётир.
Танловда қатнашиш истагида бўлганлар йилдан-йилга ортиб бораётгани унинг аҳамияти ва кўлами кенгаяётганидан далолат беради. Жорий йил сентябр ойида ушбу танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 800дан зиёд тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улардан ғолиб деб топилган 60 иштирокчиси “Ташаббус – 2018” кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этишди. “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ҳамда “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланиб уларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Бундай нуфузли танловда ғолиб бўлиш катта шараф, – дейди “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши ғолиби “Йўлдош Мажид” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Йўдош Искандаров. – Рақобат жуда кучли бўлди. Чунки кўрик-танловда энг илғор ва салоҳиятли фермерлар қатнашди. Истиқбол учун белгилаган режаларимиз талайгина, жумладан, ўз махсулотларимиз билан халқаро бозорга чиқишни мўлжаллаганмиз. Шу боис янада кўпроқ меҳнат қилиб, кўрсатилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

Бош саҳифага қайтиш