Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботи

  • Qog'ozga chop etish

2021 йилнинг январ-декабрь ойларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 109,2 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 140,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 104,0 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 144,2 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 132,3 фоизга ва жами хизматлар 119,6 фоизга бажарилишига эришилди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг даромад ва ҳаражатлари ўз вақтида  тўлиқ молиялаштириб берилди. Жумладан, маҳаллий бюджетнинг 2021 йилда даромадлар режаси 1 трлн. 589 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 124,0 фоизга бажарилиб, маҳаллий бюджетга 307,0 млрд.сўм қўшимча маблағ тушурилди.

Маҳаллий бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 64,0 фоизини ташкил этди. 

2021 йилнинг январ-декабрь ойларида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами қиймати 4,9 трлн.сўм бўлган 1 минг 328 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 12 минг 990 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Гурлан туманида “Гурлан глобал текс” МЧЖ томонидан қиймати 11,9млрд. сўмлик “Тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилди ва 400та иш ўринлари яратилди 

Хива шаҳрида “Xiva Gilam Kombinati” МЧЖ томонидан қиймати
 
131,9 млрд. сўмлик “Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиши ҳисобига 460 та иш ўринлари яратилди;

Тупроққалъа туманида “Ўзавто моторс” АЖ Хоразм вилояти филиали томонидан қиймати 512,6 млрд. сўмлик “Янги преслаш цехи ташкил қилиш” лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 200та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми
 280,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 

Ҳудудий экспорт дастурига асосан 2021 йилда жами 234,3 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, ўтган йилга нисбатан 135 фоизга ўсди. 

Шунингдек, 85 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, улар томонидан 65 млн. долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди. 

Эспорт географияси 41 та давлатларни ташкил қилиб, асосий ҳамкор давлатлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, ва Хитой давлатлари ҳисобланади.

Шу билан биргаликда кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало, ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ҳам энг муҳим устувор вазифаларда бири бўлиб қолмоқда. 

2021  йилда жами 75 минг  нафар фуқарони бандлигини таъминлашда амалий ёрдам берилди. 

Вилоят тижорат банклари томонидан 2021 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 24минг 183 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга жами 586,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан:

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 17 минг 671та субъектга 478,3 млрд.сўм;

“Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида минг 864 та субъектга 45,4 млрд. сўм;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 155 та субъектга 13,3 млрд. сўм;

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида минг 172 та субъектга 40,6 млрд.сўм;

“Ҳунармандчиликни ривожлантириш” дастур доирасида 163 та субъектга 5,2 млрд. сўм;

“Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш” дастур доирасида 134та субъектга 2,9 млрд.сўм;

“Бандликка кўмаклашиш” дастур доирасида 24 та субъектга 404,2 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган. 

Ўтган 2021 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ижобий натижалар билан биргаликда айрим ҳудудлар ва соҳалар бўйича бир қатор камчиликларга йўл қўйилди.

Албатта, бу борада айрим ҳудудларда сектор раҳбарлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига совуққонлик билан ёндашмоқдалар. 

2021 йилда ҳудудларда етарли шароит ва заҳиралар мавжуд бўлишига қарамасдан уларни тўлиқ сафарбар қилинмаслиги натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Хива туманида 96,4фоизга ва Янгиариқ туманида 96,1 фоизга бажарилди. 

Шу билан биргаликда ушбу кўрсаткичнинг учдан икки қисми (66,7 фоизи) Тупроққалъа тумани ва Урганч шаҳри ҳиссасига тўғри келган бўлса, Хива шаҳри (1,1 фоиз) ҳамда Хива (1,8 фоиз)  ва Янгиариқ  (2,1 фоиз) туманларига атиги 5,0 фоизи тўғри келади.

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 13 та ҳудуддан тасида – Қўшкўпир (ўтган йилга нисбатан 56,0 фоиз) ва Хива (66,7 фоизтуманларидабажарилмаган. 

Вилоятда янги саноат корхоналарини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлсада, уларни тармоқ жадвалларига мувофиқ ишга тушириш ва фаолиятларини тизимли равишда мониторинг қилиш ишлари ҳам етарлича ташкил қилинмаяпти.

Хусусан, ҳисобот даврида вилоятда 1 минг 90 та саноат корхонаси янгидан ташкил этилган бўлса, 273 та корхона фаолият кўрсатмаяпти. Ушбу кўрсаткич -Урганч шаҳрида 51 тани, Хазорасп туманида 33 тани, Қўшкўпир туманида 27 тани, Урганч туманида 26 тани Хива туманида 24 тани, Боғот туманида 22 тани ташкил қилади. 

Ҳудудларда янги ишлаб чиқариш корхоналари ва қувватларини ташкил қилиш орқали янги иш жойларини яратиш, аҳолининг реал даромади кўпайтириш ва уларнинг яшаш шароитини яхшилаш юзасидан бугун сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳам талабга жавоб бермайди. 

Бундан ташқари, ҳисобот даврида маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 81 та лойиҳа доирасида белгиланган прогноз кўрсаткичи 639,1 млрд сўмга режалаштирилган бўлиб, амалда 648,2 млрд. сўмга бажарилган. 

Бироқ, маҳаллийлаштириш Дастурига Хазорасп ва Қўшкўпир туманларида атиги тадан, Боғот тумани ва Хива шаҳридан 3 тадан лойиҳалар киритилган, холос. 

Албатта, иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишидаги айниқса, саноат соҳасидаги камчиликлар, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, мавжуд салоҳият ва заҳираларни ишга солишдаги қолоқликлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. 

Юқоридаги камчиликлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Туляганов, Б.Қурбанов ва К.Сабиров, вилоят ҳокимининг маҳаллийлаштириш ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Атажанов, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси (Жумагалдиев), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Қурбанов), вилоят тижорат банклари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда вилоятда фаолият кўрсатмаётган 273 та ва “ноль” қийматда ҳисобот топширган саноат корхоналарнинг муаммоларини батафсил ўрганиб чиқиб, уларнинг ечими бўйича вилоят ҳокимлигига асосланган ва пухта ишлаб чиқилган таклифлар киритсин. 

2022 йилнинг январь-март ойларида саноат йўналишида қиймати 7,4 трлн. сўмлик та лойиҳани сўзсиз амалга оширилишини таъминласин. 

Бугунги кунда ҳудудларда хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам ишлар қониқарли деб бўлмайди. 

2021 йил якунида вилоятда 8,4 трлн. сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, 119,6 фоизга бажарилган, лекин хизматлар асосан Урганч шаҳри ва Урганч туманида ривожланган бўлиб, ушбу ҳудудларнинг вилоят ҳажмидаги улуши 43,2фоизни ташкил этмоқда.

Хизматлар соҳасидаги яратилган имкониятлар қарамай, қолган 11 та ҳудудда жами хизматларнинг 56,8 фоизи шаклланганлиги ҳамда аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан пастлиги ушбу ҳудудларда бу борадаги ишлар қониқарсиз аҳволдалигини кўрсатмоқда.

Энг паст кўрсаткич Тупроққалъа (2,4 фоиз)Янгиариқ (4,6  фоиз) ва Гурлан (5,2 фоиз) туманлари ҳамда Хива шаҳрига (4,4 фоиздан) тўғри келади.

Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳудудларда белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини доимий ўрганиши, ишлаб чиқариш ҳажмларини таҳлил қилиб, тегишли чораларни кўриб бориши, “ҳоким ёрдамчилари” билан биргаликда “секторбай” ва “корхонабай” назорат ўрнатиши лозим бўлади.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида 2021 йилда 20,5 трлн.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари  2,4 трлн.сўмга кам бажарилди. Хусусан, белгиланган прогноз кўрсаткичлари Шовот туманида 9,3 фоизга, Хонқа туманида 6,9 фоизгаГурлан туманида 6,8 фоизга, Хазорасп туманида 6,6 фоизга, Урганч туманида 6,4 фоизга, Боғот туманида 4,2 фоизга ҳамда Янгиариқ туманида 4,0 фоизга кам бажарилган.

Шунингдек, прогноз кўрсаткичларини маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак қўйидагича:

Сабзавот ишлаб чиқариш вилоят бўйича  25,9 минг тонна (прогноз
 624,2 минг тонна, амалда  616,3 минг тонна)
, жумладан Хива туманида 4 минг 73 тонна, Хонқа туманида 4 минг 53 тонна, Урганч туманида 3 минг 967 тонна, Боғот туманида 3 минг 945 тонна ҳамда Шовот туманида 2 минг 909 тонна кам ишлаб чиқарилган.

Картошка ишлаб чиқариш вилоят бўйича 6,2 минг тонна (прогноз
 135,9 минг тонна, амалда 129,7 минг тонна)
, хусусан  Урганч туманида 1 минг 456 тонна, Хонқа туманида 769 тонна, Янгиариқ туманида 747 тонна, Хива туманида 695 тонна ҳамда Гурлан туманида 576 тонна кам ишлаб чиқарилган.

Мева ишлаб чиқариш вилоят бўйича 8,5 минг тонна (прогноз 162,7 минг тонна, амалда 154,2 минг тонна) жумладан, Қўшкўпир туманида  1 минг
 476 тонна, Урганч туманида 1 минг 275 тонна, Янгиариқ туманида 1 минг
 117 тонна, Хонқа туманида 948 тонна, Хазорасп туманида 920 тонна ҳамда Гурлан туманида 635 тонна кам ишлаб чиқарилган.

Гўшт ишлаб чиқариш вилоят бўйича 8,5 минг тонна (прогноз 175,0 минг тонна, амалда 166,5 минг тонна) хусусан, Урганч туманида 1 минг 75 тонна, Хонқа туманида 1 минг 32 тонна, Янгиариқ туманида 1 минг 43 тонна, Гурлан туманида 654 тонна, Хазорасп туманида 641 тонна ҳамда Хива тумани
 323 тонна кам ишлаб чиқарилган.

Сут ишлаб чиқариш вилоят бўйича 73,9 минг тонна (прогноз 1 млн. 145,0 минг тонна, амалда 1 млн.71 минг тонна) жумладан, Шовот туманида 8 минг 441 тонна, Янгибозор туманида 7 минг 739 тонна Гурлан туманида 6 минг
 358 тонна, Хазорасп туманида 5 минг 912 тонна, Янгиариқ туманида 5 минг
 657 тонна ҳамда Қўшкўпир туманида 4 минг 755 тонна кам ишлаб чиқарилган.

Тухум ишлаб чиқариш вилоят бўйича 52,0 млн.дона (прогноз 541,7 млн. дона, амалда 489,7 млн.дона) хусусан, Хонқа туманида 48,6 млн.дона, Қўшкўпир туманида 23,5 млн.дона, Шовот туманида 4,2 млн.дона, Урганч туманида 3,3 млн.дона, Янгиариқ  туманида 2,1 млн.дона ҳамда Янгибозор туманида 1,9 млн.дона кам ишлаб чиқилган.

2021 йил якунида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари 21минг 984 тани ташкил қилиб, 4 минг 914 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди.

Шунингдек, йил бошидан 2 минг 472 та фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектларининг фаолияти тикланди.

Бироқ, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 1 минг 340 таси фаолият юритмасдан келмоқда. Фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг 42 таси уч йилдан ортиқ вақтдан буён ишламаётган бўлса,
 
1 минг 298 таси, яъни 19,8 фоизи йилгача бўлган даврда фаолият кўрсатмасдан келмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда талаб даражада ишбилармонлик муҳитини яратилмаганлиги сабабли 1751 та кичик бизнес субъектлари ўз фаолиятини тугатган бўлса, 971 та тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий тугатиш жараёнига киритилган.

Хусусан, ихтиёрий равишда тугатиш жараёнига киритилган корхоналар Урганч шаҳрида 155 тани, Ҳазорасп туманида 119 тани, Урганч туманида 102тани, Хива шаҳрида 87тани ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқорилигича қолмоқда. 

Ҳурматли Президентимизнинг вилоятимизга амалга оширган ташрифлари давомида, ишга туширилиши белгиланган лойиҳалар бўйича тижорат банклари томонидан 2018-2021 йилларда кредит маблағлари ажратилган, бироқ, бугунги кунгача ишга туширилмаган 126 та лойиҳа мавжуд бўлиб, шундан 29 та лойиҳа белгиланган муддатларида ишга туширилмаган.

Мазкур 126 та лойиҳага тижорат банклари томонидан 1 трлн. 110 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, мазкур лойиҳалар ишга туширилганида, 2 минг 921 та янги иш ўринлари яратилган бўлар эди.

Банк кредитлари ҳисобига молиялаштирилган, бироқ, бугунги кунда ишга туширилмаган лойиҳаларни белгиланган муддатларида ишга туширилиши бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан тегишли зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмаяпти. Мисол учун:

Урганч шаҳрида 18 та лойиҳада, Урганч туманида 16 та лойиҳада, Боғот туманида15 та лойиҳада, Хонқа туманида12 та лойиҳада, Шовот туманида 11 та лойиҳада қурилиш ва монтаж ишлари якунига етказилмаганлиги ҳамда маҳсулотлар етказиб берилмаган сабабли лойиҳалар ишга туширилмаган.

Бундан ташқари, тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобига ишга туширилган 1 трлн. 32 млрд. сўмлик 198 та лойиҳа тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмаяпти. Хусусан тадбиркорларнинг, 59 та ҳолатда банкдан ташқари пул айланмалари мавжудлиги, 32 та ҳолатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар учун талаб камлиги, 55 та ҳолатда тадбиркорларнинг фаолияти суд жараёнидалиги, та ҳолатда коммуникация билан боғлиқ масалалари мавжудлиги, та ҳолатда айланма маблағи тақчиллиги, 28 та ҳолатда хом-ашё билан боғлиқ масалалар ва 10 та ҳолатда бошқа сабабларга кўра кам қувватларда ишлаётганлиги аниқланган.

Бугунги кунда вилоятда муаммоли кредит қарздорликлари 904млрд сўмни ташкил этган. Туманлар кесимида энг катта қарздорликлар Урганч шаҳри, Урганч тумани, Тупроққалъа тумани, Хонқа тумани ва Қўшкўпир тумани туманларидаги қарз олувчилар ҳиссасига тўғри келиб, жами қарздорликнинг 58фоизини ташкил этади.

Банклар кесимида эса Ўзмиллийбанк (31 фоиз)Ўзсаноатқурилишбанк (12 фоиз), Асакабанк (24 фоиз) ва Халқбанк (20 фоиз)ларга тўғри келмоқда.

Фаолият турлари кесимида таҳлил қилинганда:

замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш учун ажратилган муаммоли кредитлар суммаси 414млрд сўмни ёки умумий муаммоли кредитлар салмоғи -46фоизини; 

- ҳудудий дастурлар доирасида ажратилган муаммоли кредитлар суммаси 547млрд сўмни ёки умумий муаммоли кредитлар салмоғини 60фоизини; 

- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган муаммоли кредитлар суммаси 51млрд сўмни ёки умумий муаммоли кредитлар салмоғи --6фоизни;

- уй-жой мулкдорлар ширкатларига ажратилган муаммоли кредитлар суммаси 10млрд сўмни ёки умумий муаммоли кредитлар салмоғи 1фоизни;

- бошқа йўналишлар учун ажратилган муаммоли кредитлар суммаси 295млрд сўмни ёки умумий муаммоли кредитлар салмоғи 33фоизни  ташкил этади.

Шунингдек, иссиқхоналарга 2017 - 2021 йиллар мобайнида банклар томонидан кредит ажратилган лойиҳалар таҳлил қилинганида,
 
263та лойиҳага 563гектар да иссиқхоналар ташкил қилишга 246 млн АҚШ доллари кредит ажратилган.

Ушбу лойиҳалардан бугунги кунгача 99таси ёки 265гектари (37 фоиз) ишга туширилмаган.

Ишга туширилган 165та лойиҳанинг бизнес режаларига асосан ўрнатилган ускуналарнинг қувватидан келиб чиқиб, 48,7минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (помидор, бодринг ҳамда лимон) етиштириш кўзда тутилган, амалда эса 10,1минг тонна (21 фоиз) маҳсулот етиштирилган холос.

Шунингдек, бизнес режалардаги ҳисоб-китобларга мувофиқ, 992 млрд. сўмлик маҳсулотлар етиштирилиши белгиланиб, амалда тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларига маҳсулот сотишдан 60 млрд. сўм (атиги 6 фоиз) тушум келиб тушган холос.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Сабиров, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси (О.Юсупов),  туманлар ҳокимлари билан биргаликда замонавий иссиқхоналар фаолиятини тўғри ташкил қилиш, уруғ экилишидан бошлаб маҳсулот сотилишига қадар жараённи ўз ичига олган “йўл харита” ишлаб чиқиб,  кунлик ижросини таъминласинлар.

2021 йилда вилоятда 41 та давлат активлари 24,0 млрд.сўмга сотилган холос. Шундан, Урганч шаҳрида 11 та давлат активлари
 14,1 млрд.сўмга, Хива туманида 2 та давлат активлари 5,0 млрд.сўмга, Хонқа туманида 6 та давлат активлари 1,9 млрд.сўмга сотилган.  

Гурлан туманида 1 та давлат активи 1 млн.сўмга, Қўшкўпир туманида
 1 та давлат активи 28,81 млн.сўмга, Урганч туманида 3 та давлат активлари 189,3 млн.сўмга сотилган бўлса, Хива шаҳри, Хазорасп тумани ва Янгибозор туманларида йил давомида давлат активлари умуман сотилмаган.

Бу эса ўз навбатида Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Хазорасп, Янгибозор туманлари ҳамда Хива шаҳар ҳокимлари томонидан ҳудудларида жойлашган оммавий савдоларга чиқарилган объектларга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш юзасидан шунингдек бўш турган объектларни хусусийлаштириш дастурларига таклифлар бериш юзасидан ҳеч қандай чоралар кўрилмаётганлигини билдиради.

Вилоятда инвестиция дастури доирасида 2021 йилда 184та объектда 642,3 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. 

2022 йил инвестиция дастури доирасида 89 та объектда
 663,1 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган.

Шу билан биргаликда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида   барча манбалар ҳисобидан 356,9 млрд. сўмлик (йиллик режага нисбатан 103,3 %) қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Жумладан: 

- 283,4 км (106,8 %) тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ва 31,5 км 
 (121,9 %) йўлларга асфальт ётқизилди, 
202,3 км (109,2 %) ичимлик сув тармоғи қурилди, 56,9 км (110,3 %) ички ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди;

195,6 км (116,5 %) электр узатиш тармоқлари ҳамда 46 дона (102,2 %) трансформаторларни янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

- 33,5 км (191,4 %) табиий газ тармоқлари тартибга келтирилди, 161 дона (117,5 %) газ тақсимлаш пунктлари атрофи тартибга келтирилиб, таъмирланди;

- 15 та (100 %) базавий станцияларида ҳамда 342 км (100 %) оптик толали алоқа тармоқларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди;

- 29,1 км (100 %) пиёда йўлаклари ҳамда 730 дона (100 %) тунги кўча ёритиш тизимлари қурилди;

- 21 та (123,5 %) маҳалла биноси ҳамда 4 та (200 %) маҳалла гузарлари фойдаланишга топширилди;

- 26 та (100 %) чиқиндихона қурилиб, жойларга 88 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилди;

- 8 минг 260 та (153,9 %) якка тартибдаги ва 41 та (292,9%) кўп квартирали уй-жойларда таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, 194 та бозор инфратузилмасини ривожлантириш объектларда 190,6 млрд. сўмлик ҳамда 37 та ижтимоий соҳа объектларда 105,4 млрд.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

          Бундан ташқари, Хоразм вилоятида 2022-2026 йилларнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлари мақсадли мўлжаллари ва 2022 йилнинг манзилли рўйхати, молиялаштириш манбалари ҳамда параметрлари белгиланди.

          Шундан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини 2022 йилда амалга оширишиш мақсадида Хоразм вилоятининг 13 та туман ва шаҳарларидан жами 26 та қишлоқ ва маҳаллалар танлаб олинди.

2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида
 
26 та қишлоқ ва маҳаллаларда жами 5  минг 988 та якка тартибдаги, 8 та кўп-қаватли уй-жойларни таъмирланади ва атрофи ободонлаштирилади, 239 км ичимлик суви, 349 км йўллар, 70 км ички ирригация тизимлари янгидан қурилади ва таъмирланади, 28 км пиёда йўлаклари, 32,9 км алоқа тармоқлари қурилади,  490 км электр ва 27 км газ тармоқларида реконструкция қилиш ишлари олиб борилади, 38 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, 10 та мактабгача таълим ташкилоти, 19 та умумтаълим мактаблари ва 9 та соғлиқни сақлаш муассасалари янгидан қурилади, реконструкция қилинади, мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилади, 12 та маҳалла биноси, 67 та бозор инфратузилмаси объектлари, 22 та автобус бекатлари барпо этилади ва мавжудлари таъмирдан чиқарилади ҳамда 24 та чиқиндихона ва янги модуллар, 12 та суғориш қудуқларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади, 2 минг 860 та дарахт кўчатлари экилади.

2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш учун жами 367,1 млрд. сўм, шундан, республика бюджети маблағлари ҳисобидан ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 157,6 млрд. сўм, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан
 87,1 млрд. сўм, инфратузилма объектлари учун тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 42,8 млрд. сўм ҳамда уй-жой фондини яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадлари учун бошқа манбалар ҳисобидан 79,6 млрд. сўм маблағлар сарфланиши ҳисоб-китоб қилинди.

Буюртмачи ташкилотлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари хамда пудратчи ташкилотлар:

жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида объектларнинг умумий қийматини камида 40 фоизини, шу жумладан йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича камида 55 фоизини;

- 2022 йилда якунланадиган таълим муассасалари объектларини
 – 
15 августга қадар;

соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар объектларини
 – 
1 октябрга қадар;

ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини – 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилиши таъминлаш лозим.

Кейинги долзарб масала – тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг доимий даромадини камайишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини мунтазам амалга ошириш. 

Натижада “темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни доимий даромад манбаига эга қилгандан кейин  “темир дафтар”дан чиқаришдир.

Бугунги кунда вилоятда “ҳоким ёрдамчилари” билан биргаликда   “секторбай”, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш асосида вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича бир қатор ишлар  олиб борилмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилаётган хатловларда бугунги кунда 217 минг 919 та хонадонлардаги аҳоли билан юзма юз учрашилиб, улардаги мавжуд 915 та муаммолар ҳал қилинмоқда.

Бугунги кунга қадар 2 минг 954 та хонадона 36 та “лидер тадбиркор”ларга бириктирилди, “лидер тадбиркор”лар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бириктирилган хонадонларга тикув дастгоҳлари, асбоб-ускуна ва тегишли маҳсулотларни етказиб берилмоқда.

Хусусан, 1 минг 249та хонадон ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган бўлиб, уларнинг 312 тасига
 2 млрд 527
млн.сўмлик ихчам иссиқхона қурилиб, 90 та оилага инкубатор, асбоб-ускуна ва тегишли маҳсулотлар етказиб берилди;

Шунингдек, 16 минг 58 та ишлаш истагини билдирган хонадон вакилларидан 869 тасининг бандлиги таъминланди.

Вилоятда оғир ҳудудлар рўйхатига киритилмасдан қолган 29 та маҳаллаларда аниқланган 2 минг 497 ишсиз ва даромадсиз бўлган фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича жами 29 нафар банк ходимлари бириктирилди.

Ишсиз ва даромадсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туманлар ва шаҳарларда штаблар ташкил қилиниб, ҳудудларда жами
 4 минг 759 та мавжуд бўш иш (вакант) ўринлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирди.

Бириктирилган иқтисодий комплекс ходимлари томонидан бугунги кун ҳолатига жами 21 минг 990 нафар фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Фуқаролар билан олиб борилган суҳбатлар давомида 2 минг 186 нафари тадбиркорлик қилиш истагини билдирган бўлса, 1 минг 451 нафари иш билан таъминланиш истагини билдирган.

Ушбу фуқароларнинг 3 минг 216 нафари ( 2 минг 275 нафари иқтисодиётда, 72 нафари инвестиция  лойиҳаларини ишга тушуриш орқали ва 869 нафари бошқа соҳаларда) иш билан таъминланди. 

Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган  2 минг 186 нафар фуқародан 47 нафарига жами 1,8 млрд.сўмлик банк кредитлари ажратилиши таъминланди.

Бугунги кунда “темир дафтар”да қолган камбағал оилалар сони
 
1 минг 617 тани, улардаги оила аъзолари сони 6 минг 440 нафарни ва меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 572нафарни ташкил қилиб, ҳақиқатда
 
458 нафарини бандлиги таъминланган. 

Шунингдек, 2021 йил давомида 332 та камбағал оилаларга млрд
 
626 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Вилоятда 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 32 минг 415 нафар  аёлни бандлиги таъминланди, 5 минг 391 нафар касб-ҳунарга ўқитилди,
 9 минг 401 нафар  аёл тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш орқали бандлиги таъминланди.  

Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 4 минг 513  нафар аёлларга, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган 5 минг 206 нафар аёлларга ҳомийлар томонидан пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш орқали ёрдамлар кўрсатилди. 

Шунингдек, минг 610 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож минг 223 нафар аёлга вилоят, туман судлари ва туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Психологик маслаҳатга муҳтож минг 624 нафарига “Аёллар маслаҳат кенгаши” психологлари томонидан ёрдамлар берилди. 

Вилоят ва маҳаллий ишчи гуруҳлар томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 63 минг 757 нафар ёшларнинг турли муаммолари бартараф этилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 9 минг 191 нафар ёшларнинг касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлиги таъминланди, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида минг 1 нафар ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун кредит маблағлари ажратилди.

Ҳудудларда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида -13 минг 330 нафар ёшлар тадбиркор асосларига ўқитилиб, тажрибали тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.

Ўтган давр мобайнида ишчи гуруҳлар томонидан дафтарга киритилган 18 минг 433 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги
 ПҚ-92-сонли қарорига асосан ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Бугунги кунда шаҳарлар ва туманларда жами 526 нафар Ёшлар етакчилари томонидан маҳалладаги Ёшлар балансини шакллантириш мақсадида хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятда ёшларни қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқишини ошириш ва мазкур соҳада бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга - бир гектар” лойиҳаси доирасида 33 минг 844 нафар ёшларга минг гектардан ортиқ ер майдонлари ажратилиб, 330 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. 

Ёшлар муаммоларини ҳал қилишда уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Ёшлар жамғармаси” ташкил қилиниб, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмидан 17 млрд. 677,7 млн. сўм маблағлари шакллантирилди. Ўтган давр мобайнида мазкур маблағлардан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар орқали 15 млрд. 235 млн. сўм сарфланди.

Жумладан, жамғарма маблағларидан 7 минг 43 нафар ёшларга 1 млрд. 383 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 842 нафар талабанинг млрд. 877 млн. сўмлик ўқиш учун контракт тўловлари тўлаб берилди, 29 нафар ёшларнинг даволаниш учун 166 млн. сўмлик ҳаражатлар қоплаб берилди, 1 минг 137 нафар ёшлар бешта муҳим ташаббус лойиҳаси доирасида рағбатлантирилди (1млрд. 79млн.сўм), 730 нафар ёшларнинг бошқа иқтисодий-ижтимоий муаммолари учун 995 млн. сўм маблағ сарфланди.

Вилоятда иқтисодиёт тармоқлари фаоллигини тўлиқ тиклаш, ижтимоий соҳалардаги мавжуд масалаларни ҳал этиш ҳамда аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш бўйича барча зарур чораларни амалга ошириш белигилаб олинди. 

Биринчидан, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсишини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг январ-март ойларида фаолият кўрсатаётган минг 298 та саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилади. 

Ҳудудларда “ҳоким ёрдамчилари”, “ёшлар етакчилари”, сектор раҳбарлари билан биргаликда “секторбай”, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” иш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллаларга алоҳида масъулларни бириктирган ҳолда улардаги саноат, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш прогноз параметрларини бажарилишини мониторинги ташкил қилинади.

Шу билан биргаликда 2022 йил 1-чоракда  фаолият кўрсатмаётган 1 минг 340 та тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклаш чоралари кўрилади. 

Иккинчидан, 2022 йилнинг 1-чорагида ҳам “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” бўйича ишлар давом қилдирилади.

2022 йилнинг 1-чорагида ҳам “темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларни йил давомида манзилли ҳимоя қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни рўйхатдан чиқариш, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий кўмак бериш ишлари амалга оширилади. 

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштирилади ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади.

2022 йил 1-чорак давомида а 4 минг 639 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ танлов асосида,  узоқ муддатли ижарага берилади, 37 минг  нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади, аввало, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларнинг деҳқончилик билан шуғулланишларига имконият яратилади. 

Шу билан биргаликда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун ҳоким ёрдамчилари томонидан бериладиган субсидия ажратиш юзасидан тавсияга асосан  7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади. 

2022 молия йили бошидаги эркин қолдиқлари маблағлари ҳисобидан “Ёшлар жамғармаси”га 6млрд. 289млн. сўм ажратилиб, мазкур маблағлар биринчи навбатда 2021 йил охирида “Ёшлар дафтари”га кириб ижтимоий кўмак сўраб мурожаат қилган ёшларга берилади. 

Учинчидан, 2022 йилнинг январ-март ойларида қиймати
 69,3 млрд. сўмлик 30 та лойиҳа ишга туришилиши натижасида 391 та янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳаларни ўз вақтида ишга туришиш мақсадида тармоқ жадваллари бўйича доимий муҳокама қилиб борилмоқда.

Тўртинчидан, 2022 йил 1-чоракда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 27,5 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш чоралари кўрилади.

Вилоятда ҳудудий ва тармоқ корхоналар томонидан 2022 йил январ-март ойларида жами 46,0 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилади. 

Бешинчидан, вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг январ-март ойларида 38,5 минг тонна гўшт, 209,0 минг тонна сут ва 110,2 млн.дона тухум ишлаб чиқарилади.

Юқоридаги тадбирларни амалга оширишимиз натижасида 2022 йил январ-март ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 108,6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 107,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 107,4 фоизга, инвестициялар ҳажми 102,3 фоизга, пудрат ишлари 114,9 фоизга ва хизматлар ҳажми 144,3 фоизга бажарилади.





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya