Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмановнинг чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича вилоят аҳолисига мурожаати

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмановнинг чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича вилоят аҳолисига

М У Р О Ж А А Т И


Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, шу йилнинг 2 февраль куни ҳурматли Президентимиз раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, бу борадаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда чиқиндиларни қайта ишлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш дунё миқёсида глобал муаммога айланган. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аҳоли сони ошиши   вилоятимизда ҳам бу муаммога жиддий ёндошувни тоқозо этмоқда.

Бугунги кунда вилоятимиздаги 526 та маҳаллаларнинг барчаси санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган бўлиб, 221 та техника ёрдамида   хизмат  кўрсатилмоқда. 

Вилоятимизда 15 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари мавжуд бўлиб, қаттиқ маиший  чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 10,4 фоизни ташкил этади.

Албатта, бу жуда паст кўрсаткич. 2021 йил октябр ойида вилоят ҳудудида бу йўналишда 3 та давлат хусусий шериклик битимлари имзоланди. Мазкур лойиҳалар доирасида чиқинди саралаш ускуналари ўрнатилиб, жорий йилда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 40 фоизга етказилади.

Халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда 1342 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Ҳудудлардаги 16 минг 910 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади.

Яқинда Қўшкўпир туманида  чиқинди полигонини қуриш учун 15 гектар ер майдони ажратдик. Полигонни  қуриш ҳамда жиҳозлаш учун вилоят  бюджетидан 2 млдр. 765 млн. сўм маблағ ажратиб бердик. Бугунги кунда ушбу объектнинг буюртмачи ташкилоти вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан тендер савдолари ўтказилиб, қурилишни қисқа муддатларда сифатли якунлаш чоралари кўриляпти.

Вилоятда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш ишлари “Урганч дезинфекция” МЧЖ га қарашли йиллик 300 тонна қувватга эга “Муфел” печи орқали  амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган 2021 йилда  91 та   тиббиёт муассасаларидан жами  130 тонна тиббий чиқиндилар йиғиб олиниб,  утилизация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига  асосан 3 млн 66 минг АҚШ доллари қийматидаги кредит маблағлари ҳисобидан вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК балансига жами 18 та махсус техника воситалари, 260 та 1100 литр сиғимли чиқинди контейнерларини харид қилиш ва 1 та сервис маркази қуриш  белгиланган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки  иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳалари доирасида вилоятда  8 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари фаолияти тугатилади;

-Боғот ва Қўшкўпир туманларида замонавий талаблар асосида 2 та янги полигонлар ташкил этилади;

-6 та туманда   чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилиб ва улар 12 та махсус техника ҳамда  контейнерлар билан таъминланади;

Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларида коммунал оқова тозалаш иншоотлари реконструкция қилиш бўйича  лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. 


Вилоятда 2022 йил 1 январь ҳолатига санитар тозалаш корхоналари томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар бўйича жами дебитор қарздорлик 25 млрд 248 млн сўмни ташкил қилади. Ушбу дебитор қарздорликни қисқартириш мақсадида вилоятда мутасадди идора ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб,  қарзларни  ундириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жорий йил охиригача  дебитор қарздорликни 50 фоизга қисқартиришимиз керак. Шу ўринда фуқароларимизни санитар тозалаш хизмати бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишга чақираман.


Яна бир  муҳим масала бу – аҳолининг экологик маданиятини ошириш. Ёшларимизни чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаслик, атроф-муҳитни тоза сақлашга ўргатишимиз, бу борада нуронийларимиз ўзларининг панд-насиҳатлари билан кўмаклашиши керак. Муқаддас “Авесто” китобида ҳам 4 нарса: тупроқ, олов, сув ва ҳаво муқаддас саналиб, уларни покиза сақлашга даъват этилган. Шунинг учун экологик барқарорликни сақлаш ҳар биримизнинг энг муҳим бурчимиз бўлмоғи керак.


Қадрли юртдошлар!

Жорий йилнинг 1 мартидан Республикамизда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади. Ўтган йил кузда  вилоятимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 5 млн 825 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Шунингдек, 24,6 гектар майдонда “Яшил боғ” ва “Яшил жамоат парк”лари ташкил қилинди.

Бу йил баҳор мавсумида вилоят ҳудудида 9 млн. 55 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилади.

Вилоятда “Яшил ҳудудлар” салмоғини ошириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда жорий йилда жами 123 гектар майдонда “Яшил боғлар” ҳамда жами 144 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” ташкил этилади. Баҳор мавсумида аҳоли хонадонларига жами 10 тупдан: 5 туп мевали ва 5 туп манзарали дарахт кўчатларини  экишни белгилаб олдик.

Вилоят ҳудудида тупроқ шўрланиш даражаси ҳамда ер ости сув  сатҳининг нисбатан юқорилиги сабабли ташкил этилиши режалаштирилаётган “яшил майдонлар”да вилоят иқлимига мос дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилган.

Энди кўчат заҳирасига тўхталадиган бўлсак, Хоразм давлат ўрмон хўжалиги, кўчат етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари, ободонлаштириш бошқармасида бу ишлар ташкил қилинган. Шу билан бир қаторда бошқа ҳудудлардан ҳам вилоятимиз иқлим шароитига мос кўчатларни олиб келамиз. 

Бундан ташқари Урганч туманида Туркия билан ҳамкорликда “ин-витро” усулида ҳужайрадан кўчат етиштириш лойиҳасини амалга оширдик.Бу ерда ҳам энг сара навларларга мансуб кўчатлар етиштириб халқимизга етказиб берилади.

 “Халқимизда экилгани эмас, кўкаргани ҳисоб” деган нақл бор. Шунинг учун  эндиликда кўчатларни фақат экиб кетиш эмас, уларни парваришлаш, суғориш тизимини яратиш талаб этилади.Яшил майдонларни суғориш учун ирригация тизимларини тозалаб талаб даражасига келтириш, зарур жойларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишимиз керак.

Аминманки, хоразмликлар “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида фаол қатнашадилар. Кўчат экиш ишларини ҳар биримиз ҳавас билан бажариб, воҳамизни боғ-роғларга айлантириш, экологиямиз мусаффолигини сақлашга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Fotogalereya