ЭЪЛОН
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомга асосан вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4 синфлари ўқувчиларини 2022/2023 ўқув йили учун 2022 йил сентябрь ойидан бепул кейтеринг усулида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кейтеринг хизматларини кўрсатиш имкониятларини ўрганиш ва уларга қулай шароит яратиш мақсадида талабгор тадбиркорлик субъектлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари талаблари асосида электрон танлов ўтказилади.
Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 26 августдан 5 сентябргача қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин :
+99894 110-55-28
+99890 433-17-00
Сиз ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Бош саҳифага қайтиш