Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

2022 йилда Давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилинди.

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди

2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалариДавлат буюртмачисиАжратилган маблағ (млн. сўм)

1.Устувор йўналиш: Инсонпарварлик, меҳр-мурувват ғояларини рўёбга чиқариш ҳамда одамларга холис ёрдам кўрсатиш, шунингдек, гуманитар фаолият ва ижтимоий соҳада давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органларига кўмаклашиш.
Мақсад: Боғот тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига, айниқса юрак қон-томир касалликлари бўлган ва тиббий ҳимояга муҳтож аҳолининг 500 нафарига тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, аҳолининг Эхокардиография текширувидан ўтказишни ташкил этиш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш.
Вазифалар:  43 та маҳаллада юрак қон-томир касалликларини олдини олиш бўйича ҳамда тиббий кўриклардан ўтказиш тўғрисида тарғибот учрашувлари ўтказиш. Малакали мутахассислар ҳамда патронаж ҳамширалардан иборат гуруҳлар шакллантирилиб, маҳаллалардан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 1000 нафарини Холтер мониторлаш тиббий кўрикдан ўтказиш. 
Кутилаётган натижа:  Тиббий ҳимояга муҳтож беморлар туманда соғломлаштирилишига эришиш. Тиббий ҳимояга муҳтож беморларни, имконияти чекланган болаларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиб туриши белгиланган маҳаллалар бўйича тўлиқ қамраб олиш. Ушбу ижтимоий буюртма амалга оширилиши натижасида уларнинг тиббий ижтимоий реабилитация воситаларига бўлган эҳтиёжлари таъминлаш.
 
Боғот туман ҳокимлиги  
 
300,0
2.Устувор йўналиш: Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш.
Мақсад: Шовот туманида ёш оилалар ва ёшларни мустақил хаётга тайёрлаш ва ҳаётий кўникмаларини шакиллантириш орқали оилавий ажиримларни олдини олиш ҳамда ёшлар орасида ишсизлик  муаммосини камайтириш. 
Вазифалар:  Шовот туманидаги"Асавей" маҳалла фуқаролар йиғинида Ресурс марказини ташкил этиш. Тумандаги ёшлар ва ёш оилаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун замонавий билимлар бериш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш орқали оилавий ажримларини камайтириш. Хоразм вилояти Шовот туманидаги "Асавей", "Ипакчи", "Арчазор" маҳаллаларидан йил давомида жами 50 нафар ёшларни ҳамда 50 нафар ёш оилаларни иш излаш, касб-ҳунарга йўналтириш, интернет орқали пул топиш, интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш каби тренинг машғулотлар ўтказиш орқали бандлигини таъминлаш.
Кутилаётган натижа: Ёшлар ва ёш оилаларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш, чет тилларини ўрганиш, компьютерда ишлаш ҳамда замон талабларига жавоб берадиган профессионал касбларни эгаллаш орқали улар бандлигини таъминлаш ва оилавий ажримларни олдини олишга эришиш. Шунингдек лойиҳа давомида Ресурс марказида тумандаги ижтимоий қийналган ёш оилаларга тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда доимий тренинг машғулотлари ўтказилиб бориш.
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси100,0
3.Устувор йўналиш: Ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш 
Мақсад: Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамда коррупция ва бошқа жиноятчиликка нисбатан муросасиз ва тоқатсиз курашни тарғиб қилиш.
Вазифалар: 
  • Вилоятнинг чекка ва аҳоли зич бўлган ҳудудларида, шунингдек,  “Қизил ҳудуд” тоифасига киритилган маҳаллалар ҳудудида жиноятчилик, унинг оқибатлари ва жавобгарлик масалалари ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарқатма материаллар (буклет, флаер, инфогарфикаб плакат ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва волонтёрлар жалб этган ҳолда уйма-уй юриб ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва мазкур материалларни аҳолига тарқатиш;
  • Чекка ва олис ҳудудлардаги, шунингдек аҳоли сони энг кўп бўлган МФЙларда қонунчиликдаги янгиликлар акс эттириб бориладиган “Адлия бурчаги”ни ташкил қилиш.
  • Аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий онгига таъсир қилувчи коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг оқибатлари, жазони ўташ жойлари акс эттирилган камида 4 та таъсирчан ижтимоий ва анимацион ролик ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ҳудудлардаги ташқи реклама мониторларида мунтазам равишда намойиш этиш.  
  • Иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинишида фуқароларга ва тадбир иштирокчиларига қулайликлар яратиш мақсадида катта ўлчамдаги камида 4 та соябон (шатёр) дан ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг мақсади ва шиорини кенг намойиш қилиш ва тадбир давомида мавзуга оид бўлган маълумотларни намойиш қилиб бориш ҳамда тадбирнинг таъсирчанлигини янада оширириш учун камида 20 та кўргазмали постерлардан фойдаланиш.
Кутилаётган натижа: 
  • Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашда чора-тадбирлар амалга ошишига эришиш;
  • Аҳолининг ҳуқуқий онгига ижобий таъсир қилувчи ижтимоий роликлар доимий намойиш қилиниб борилишига эришиш;
  • ННТ ходимлари моддий томонлама рағбатлантириш ва моддий техник базаси мустаҳкамланишини таъминлаш.
Вилоят Адлия бошқармаси 100,0
 Устувор йўналиш: Сувдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, аҳолининг хавфсиз ва сифатли сув ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Мақсад: Янгиариқ тумани ҚўриқтомАнгиариқАрбоблар маҳаллалари ҳудудларида аҳолининг бепул тозаланган ичимлик суви билан таъминлнишини ташкил этиш. Мактабларга сув тозалаш иншоотлари ўрнатиш ҳамда тарғибот тадбирлари орқали ҳудудлардаги аҳоли  айниқса  ўқувчи ёшлар  соғлигида учраши мумкин бўлган турли юқумли касалликларни олди олиш. 
Вазифалар:  Тумандаги тоза ичимлик суви етиб бормаган 3 таҚўриқтом, Ангиариқ, Арбоблар  МФЙлардаги мактабларда алоҳида хона ажратилган ҳолда 3 та артизан қудукини қазиш, ичимлик сувини тозалайдиган фильтр апаратлари ўрнатиш ҳамда доимий иш олиб борувчи ходим билан таъминлаш. 
Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли ва умумтаълим мактаби ўқувчилари  “Сув ҳаёт манбаи” шиори остида 2 та кўрик танлов, 30 та тарғибот учрашувлари ташкил этиш.  Кўнгилли ёшлардан иборат саломатлик гуруҳларини ташкил этилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш. 
Кутилаётган натижа: Ўқувчиларни соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйиш, кучли ҳамда соғлом бўлишларини таъминлаш. Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли ва умумтаълим мактаби ўқувчилари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш. Ўқувчиларни кучли ва соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш. Ҳудудда тоза ичимлик суви билан таъминланиши оқибатида ўқувчилар орасида турли ҳил касалликларни олди олишга эришиш. 
Янгиариқ туман ҳокимлиги 100,0
Жами: 4 та 600,0

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.
Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
www.fundkhorezm.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2022 йил 25 майдан 25 июнгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича жамоат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
 Қўшимча маълумотлар www.fundkhorezm.uz сайти ва  t.me/jamoatfondi  каналлари мурожаат учун (62) 223 -00-39



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya